26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳокимнинг шахсий қабулида

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди шахсий масалалари юзасидан навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда масъул туман ва шаҳар ҳокимлари иштирок этиб, муаммолар атрофлича ўрганилиб, мурожаатларининг аксарияти ижобий ҳал қилинди. Вилоят раҳбари ҳар бир фуқаронинг муаммосини диққат билан тинглаб, уларни самарали ҳал этиш йўлларини тушунтириб, мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.

Минтақа раҳбарининг бевосита қабулига ёзилганларнинг мурожаатлари кўп. Уларнинг аксарияти ижтимоий ёрдам, ер ва субсидия сўраб келган. Хусусан, чордаралик фуқаро баҳорги экинлар экиш учун ижтимоий насия ажратилмаётганлигидан шикоят қилди. Масъул бошқарма томонидан масала тушунтирилди. Сайрамлик аёл иш ўрнини алмаштиришда ёрдам сўради. Унга бугунги кунгача бир нечта таклифлар йўллангани аниқланди. Ўрдабоши туманидан қабулга ёзилган фуқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари устидан шикоят қилди.

Вилоят аҳолиси онлайн тарзда боғланиб, саволлар билан мурожаат қилишди. Фуқароларни диққат билан тинглаган вилоят ҳокими ҳар бир муаммони масъул шахслар атрофлича ўрганиб, ечими топилгунига қадар ўз назоратида бўлишини таъкидлади. Ҳуқуқий йўлларини тушунтириб берди. Барча таклиф ва мурожаатлар баённомага киритилди.

2024-04-01, 20:33 278
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.