26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп қаватли ижара уйларини барпо этиш ва харид қилиш масалалари муҳокама қилинди

Вилоятимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган йили 900 минг квадрат метрга яқин уй-жой фойдаланишга топширилиб, 3 мингга яқин оила бошпанали бўлди. Шунингдек, 55та уй-жой биноси ҳам тубдан таъмирланди. Бу масалани вилоят ҳокими Дархан Сатибалди қатъий назоратга олган. 

Вилоят ҳокимининг навбатдаги девон мажлисида ижарага бериладиган уй-жой қурилиши муҳокама қилинди. Унда туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди. Вилоят раҳбари уй-жой қурилишида қатъий интизом ва тизим бўлиши зарурлигини таъкидлади.

– Уй-жой соҳаси аҳолимиз учун долзарб масала эканлигини биласизлар. Шу сабабли ушбу йўналишдаги ишларни масъулият билан бажариш керак. Биноларни барпо этиш жараёнида ҳар бир туман, шаҳар аҳолиси ва ер хусусиятлари инобатга олиниши керак. Кўп қаватли уйларни бир ҳудудда қуриш керак. Уйларнинг меъморий қиёфаси ҳам бир хил бўлиши керак, – деди Дархан Сатибалди.

Бугунги кунга қадар республикада 650 мингга яқин киши, Туркистон вилоятида 60 мингдан зиёд киши уй-жой навбатида турибди. Вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари Тўхтар Усубалиевнинг сўзларига кўра, мамлакатимизда ижарага бериладиган уйларни харид қилиш дастаги ишлаб чиқилиб, тегишли режалар белгиланган.

 

2024-04-13, 03:18 694
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.