26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чигирткага қарши тадбирлар давом этмоқда

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Ўлжас Бектеновнинг топшириғига кўра, Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин, Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари оммавий экиш мавсумида минтақаларни оралашни бошлади.

19 май куни Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин Туркистон вилоятида бўлди. У жойлардаги фитосанитария вазияти билан танишиб, чигиртка тарқалиш хавфи мавжуд туманларга борди ҳамда вилоятдаги экин майдонларини кўздан кечирди.

Кун тартибида экин экишда қулай фурсат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни имтиёзли насия билан таъминлаш, деҳқон хўжаликларига насия олишда 85 фоизли кафолат, минерал ўғитларни етказиб бериш ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилинди.

***

Хизмат сафари доирасида Серик Жуманғарин чигирткага қарши оммавий қайта ишлов бериш тадбирлари олиб борилаётган туманларнинг экин майдонларини ҳам кўздан кечирди. Туркистон вилояти экинлар майдони бўйича элимиздаги 3-ҳудуд қаторида. Минтақа биринчи бўлиб зараркунанданинг энг хавфли тури – марокаш чигирткасига қарши фаол курашни бошлади.

Жами 272 минг гектар майдонга қайта ишлов берилди. Унинг 252 минг гектари (93 фоизи)19 майгача қайта ишловдан ўтди. Қолган 20 минг гектари яқин кунларда қайта ишловдан ўтади.

Минтақадаги катта майдонларда қайта ишлов бериш тадбирларига 360дан зиёд одам жалб қилинган. Улар қаторида Туркистон ҳамда бошқа вилоятларнинг туман-шаҳарларидан келган нозирлар, мутахассислар, тахмин маркази ходимлари, шунингдек, масалага бефарқ бўлмаган маҳаллий аҳоли ҳам бор.

2024-05-23, 21:05 723
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.