26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Татаристон билан ҳамкорлик

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан муҳим музокаралар олиб борди. Учрашувда қардош давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, сармоя жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги ва IT соҳасида тажриба алмашиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Раиси иштирокида ўтган “БРИКС+” давлатлари шаҳарларининг халқаро анжуманда ушбу минтақанинг сармоявий салоҳиятлари билан танишди.

“Қардошлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида” ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Қардош Қозоғистон ва Татаристон халқлари ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг кўплаб соҳаларида муваффақиятли муносабатлар ўрнатган.

Сафар доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир шартнома имзоланди. Қозоғистонлик делегацияга эҳтиром кўрсатилди. Вилоят ҳокими икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ижтимоий-иқтисодий  тарққиётга жўшқинлик беришини айтиб, миннатдорчилик билдирди.

2024-06-25, 02:40 388
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.