26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида Астана шаҳрида “Қозоғистон-Ўзбекистон” бизнес-анжумани ўтди. Унда қўшни давлатнинг салоҳиятли тадбиркорлари билан бевосита алоқалар ўрнатилгани қайд этилди. Икки томонлама шартномалар тузилиб, савдо алоқаларини жонлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Анжуманда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Нуралхан Кўшеров маъруза қилди.

– Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон вилояти иқтисодиёти жадал ривожланаётган сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятига эга ҳудудлардан биридир. Ўзбекистон билан Туркистон вилояти ўртасидаги савдо алоқалари яхши ривожланди, ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 422 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт ҳажми 253 миллион АҚШ долларини, импорт 169 миллион доллар даражасида шаклланди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Туркистон вилояти Тошкент, Хоразм, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари билан меморандумлар имзолаганди. Туркистон вилояти ташкил этилгандан буён иқтисодиётга жами 4,3 трлн. тенге сармоя жалб этилиб, 200дан ортиқ лойиҳа ишга туширилди. 20та йирик сармоявий лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиб, 8818та янги иш ўринлари яратилади. Икки давлатда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Икки томонлама ҳамкорликни янада тараққий эттириш мақсадида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва ипакчилик кластери, озиқ-овқат ва машинасозлик, қайта ишлаш саноати, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари ва сайёҳлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга чақираман, деди ҳоким ўринбосари. 

Ўзбекистоннинг 40га яқин корхонаси мамлакатимизда савдо, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, қурилиш ва бошқа соҳаларда фаолият юритмоқда. Бир қанча муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Мақтаарал туманида трикотаж кластерини ташкил этиш, Сайрам туманида ўғит майдончаси қуриш, ипакчилик кластерини ташкил этиш. Лойиҳаларнинг ижроси, ўз навбатида, вилоятга 65 миллион доллар бевосита хорижий сармоялар жалб этиш, 2050 янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган Туркистон минтақасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш имконини берадиган “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил этилмоқда. Туркистондаги 30 гектар майдонда кичик саноат парки барпо этилмоқда. Шунингдек, 2та тумандан иборат “ТУРАН” махсус иқтисодий минтақаси ташкил этилди. Вилоят иштирокчиларга солиқ, божхона имтиёзлари ва инфратузилмага эга ер участкаларини ўз ичига олган ягона ҳуқуқий тартиб таклиф этилади.

Анжуман доирасида вилоят ҳокими ўринбосари Нуралхан Кўшеров ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Мирмуҳсин Султонов ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-09, 21:44 793
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.