26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон-Корея университети очилади

Туркистон шаҳрида Қозоғистон-Корея ҳамкорлигида барпо этилаётган университет қурилиши давом этмоқда. Ушбу ташаббус Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг таълим сифатини ошириш учун жаҳондаги илғор олий ўқув юртларининг филиалларини мамлакатимизда очиш вазифаси ижросини таъминлаш муносабати билан йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров қурилишнинг боришини кўздан кечириб, ўз тавсияларини берди. Мутасадди раҳбарлар ва пудратчи компания етакчилари билан фикр алмашиб, бажарилаётган ишлар ҳисоботини тинглади.

– Қурилиш жорий йилда тугалланиб, ўқув йилига тайёр бўлиши керак. Шу сабабли, қурилиш суръатини пасайтирмай, ишлар сифатли бажарилиши зарур, – дея Н. Кўшеров 18 қаватли иморатни айланиб кўрди ва сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозир бинонинг ташқи қисмини қоплаш, деразалар қўйиш олиб борилмоқда. Иншоотни август ойида топшириш режаланган бироқ, пудратчи-бинокорлар уни май ойида топширишмоқчи. 

Таъкидлаш жоиз, ўтган йили мутасадди вазирлик ва Туркистон вилоят ҳокимлиги томонидан Кореянинг 70 йиллик тарихга эга Woosong университети раҳбарияти билан музокаралар юритилган эди. Натижада, Туркистон шаҳрида мазкур ўқув юртининг бўлимини очиш юзасидан шартнома имзоланган. Университетда IT ва бошқа техник мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигини янгича йўналишда ривожлантириш учун мутахассислар тайёрлаш ҳам кўзда тутилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-02-04, 01:36 50
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.