26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев: Рақамли логистика ва транспорт даҳлизларини ривожлантириш зарур

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Хитойнинг юқори технологияли компаниялари раҳбарлари билан учрашиб, Қозоғистоннинг транспорт-логистика салоҳиятини янада юксалтириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Қозоғистон Хитойни Марказий Осиё, Кавказ, Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган муҳим транспорт-логистика марказига айланиши лозим. Бунинг учун транспорт даҳлизларини рақамлаштириш, логистика жараёнларини шаффофлаштириш ҳамда юк ташиш соҳасида ягона рақамли маконни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.

Президентнинг қайд этишича, мамлакатда “Smart Cargo” ягона рақамли дастури жорий этилмоқда. У божхона, логистика ва тижорат хизматларини ягона тизимга бирлаштириб, халқаро юк ташиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Учрашувда, шунингдек, муҳим минерал захираларни ўзлаштириш, сунъий идрок, “AgriTech” технологиялари ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. 

Президент хитойлик сармоядорларни мазкур йўналишлардаги қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди.  

Akorda.kz, 2026-07-17, 21:23 18
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.