26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Комбинатдан кластерга қадам

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров хизмат сафари билан вилоятимизда бўлиб, минтақа раҳбари Нуралхан Кўшеров ҳамроҳлигида Сайрам туманидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.

Ташриф доирасида вазир Манкент қишлоғидаги “KAZ ECO MEAT” МЧБга қарашли гўшт комбинатида бўлиб, лойиҳани сифатли амалга ошириш ва экспорт ҳажмини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, вазир корхона жамоаси ва маҳаллий чорвадорлар билан учрашиб, гўшт етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш масалаларида фикр алмашди.

Мазкур корхона йилига 30 минг тонна гўшт етиштириш қувватига эга. 460 гектар майдонда жойлашган ишлаб чиқариш мажмуасининг  қурилиш ишлари ўтган йили якунланган. Бу ерда қорамол, қўй ва йилқи гўшти чуқур қайта ишланади.

Комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати бир навбатда 500 бош қорамол ва 600 бош қўй-эчкини қайта ишлаш имконини беради. Корхонада 70 одам доимий иш билан банд. Ишчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 200 минг тенгени ташкил этади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 50 фоизи ички бозорга етказиб берилса, қолган қисми ташқи бозорларга экспорт қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, Туркистон вилояти мамлакатда чорвачиликни ривожлантириш ва гўшт экспорти бўйича етакчи минтақалардан бири ҳисобланади. Вилоятда замонавий бўрдоқилаш майдонлари ва гўштни қайта ишлаш корхоналари сони ортиб, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжири шаклланмоқда. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2026-07-17, 21:22 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.