26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўрдабошиликларнинг мурожаати тингланди

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг аҳоли билан учрашувлари ва шахсий қабуллари мунтазам давом этмоқда. Қозоғистон Республикаси Президентининг “Халқ дардига қулоқ тутадиган мамлакат” стратегиясига мувофиқ, Ўрдабоши туманида ҳам учрашув уюштирилиб, унда ҳоким туман аҳолисининг талаб-истак, мурожаатларини тинглади. 

Шунингдек, шахсий қабул ўтказиб, масалаларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилди. Мутасадди шахсларга кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан сифатли иш юритишни топширди. 

Учрашувда вилоят раҳбари туман тараққиёти кўрсаткичларига тўхталиб, янги корхоналар очиш, иқтисодиётни ранг-баранглаштириш йўналишида таклифлар билдирди.

Учрашувдан сўнг, Н. Кўшеров фуқароларни якка тартибда қабул қилди. Унда инфратузилма, соғликни сақлаш, таълим сифати, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига оид масалалар илгари сурилди. 

Таъкидлаш жоиз, вилоят ҳокимининг аҳоли билан учрашувлари барча шаҳар ва туманларида ўтмоқда. Ҳоким қабулига “eOtinish” ягона базаси орқали ёки “Ашық әкімдік” идорасига келиб, ариза бериш орқали ёзилиш мумкин.

2026-08-14, 19:27 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.