26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда янги иқтисодий босқич

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев мамлакатда янги сармоявий даврда иқтисодиётни ранг-баранглаштириш устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлаган эди. Бу ишга чуқур ёндашув, аниқ ҳисоб-китоб ва юксак масъулият талаб қиладиган мураккаб вазифадир.

Ўтган йили мамлакатга жалб этилган хорижий сармоялар ҳажми 14 фоизга ошиб, 20 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди. Энг муҳими, сармоялар, асосан, қайта ишлаш саноати, транспорт-логистика, молия ва рақамли инфратузилма каби истиқболли тармоқларга йўналтирилмоқда.

Бу жараёнда вилоят ҳам иқтисодиётни ранг-баранглаштириш, янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ва сармоя жалб қилиш суръати бўйича мамлакатнинг етакчи ҳудудларидан бирига айланиб бормоқда.

Президент 2029 йилга қадар мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмини 450 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйган. Бу мақсадга эришишда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланган, маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қиймат яратишга қодир ҳудудларнинг ўрни залворли. Шу маънода вилоятда кейинги йилларда сармоя муҳитини яхшилаш, сармоядорлар учун зарур инфратузилмани яратиш ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда вилоятга, 1,8 триллион тенге сармоя жалб қилиш режалаштирилган. Етти ой якунларига кўра эса минтақа иқтисодиётига 1 триллион тенгедан зиёд сармоя йўналтирилиб, ўсиш суръати 137,5 фоизни ташкил этди. Биринчи чоракда жалб этилган хорижий сармоялар ҳажми 115 миллион АҚШ долларига етди.

Ҳозирда умумий қиймати 2,8 триллион тенгени ташкил этувчи 122та сармоявий лойиҳадан иборат йирик портфель шакллантирилган. Уларни амалга ошириш натижасида 17 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Жорий йилнинг ўзида 370 миллиард тенгелик 67та лойиҳани ишга тушириш ва қарийб 6 минг иш ўрни очиш режалаштирилган.

Миллий рақамли сармоя дастурига 2015-2033 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 3,2 триллион тенгени ташкил этувчи 219та лойиҳа киритилган. Улар доирасида қарийб 30 минг иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. 

2015-2026 йиллар мобайнида 507 миллиард тенгелик 92та лойиҳа амалга оширилиб, 9070 киши иш билан таъминланган. 2026-2033 йилларда эса 2,7 триллион тенгелик 84та лойиҳани амалга ошириш эвазига яна 19488та янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

Жорий йил 540 миллиард тенгега 42та сармоявий лойиҳани амалга ошириш ва 9747та янги иш ўрни яратиш режалаштрилган. Ҳозиргача уларнинг 14таси ишга туширилиб, лойиҳаларга 101 миллиард тенге хусусий сармоя жалб қилинди ва 1530та иш ўрини яратилди. Шу билан бирга, ҳудудий сармоя маблағида умумий қиймати 13 миллиард тенге бўлган, 1 384та янги иш ўрини яратишни назарда тутувчи 43та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Сармоядорлар учун қулай шароит яратиш мақсадида вилоятда 1450 гектар майдонни эгаллаган махсус иқтисодий ҳудуд, 19312 гектарни қамраб олган 21та индустриявий минтақа ҳамда умумий майдони 264,2 гектар бўлган 29та кичик ишлаб чиқариш майдони фаолият юритмоқда. 

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг таъкидлашича, минтақа учун сармоянинг ҳажми эмас, ҳар бир сармоядорнинг ўзини ишончли ва ҳимояланганлигини ҳис қилиши ҳам муҳим.

“Биз учун сармоя миқдоригина эмас, ҳар бир сармоядорнинг  ҳудудда ўзини ишончли ҳис қилиши жуда муҳим. Шунинг учун давлат идоралари томонидан асоссиз маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик, тадбиркорлар ва сармоядорларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз” деди Нуралхан Кўшеров.

Бугунги кунда вилоят прокуратураси умумий қиймати 3,2 триллион тенге бўлган 219та лойиҳани кузатиб бормоқда. Йил бошидан буён умумий қиймати 920 миллиард тенге бўлган 27 нафар сармоядорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, 30та сармоявий масала ижобий ечимини топди. Шунингдек, 25та ноқонуний маъмурий иш бўйича келишув рад этилди, 23 нафар сармоядорга нисбатан асоссиз текширувлар тўхтатилди.

Прокуратуранинг сармоядорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий натижаларидан бири – “Central Asia Aluminum Company” лойиҳасидир. Қиймати 4,4 миллиард тенге бўлган алюминий профилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси учун зарур табиий газ ҳажмини олиш масаласи ҳал қилиниб, натижада, 200та янги иш ўрни яратилди ва корхона ишга туширилди.

Шунингдек, “Қарқын Трейд” МЧБнинг 10 миллиард тенгедан зиёд қийматга эга гўштни қайта ишлаш заводи лойиҳасига тўсиқ бўлаётган масалалар прокурорлар зийраклиги туфайли ҳал этилди. Сармоядор зарур рухсатномаларни олиб, қурилиш ишларини бошлади.

Чуқур қайта ишлаш – импорт ўрнини босиш омили

Сўнгги уч йилда вилоятга 1,5 триллион тенгелик импорт маҳсулотлари олиб келинган. Фақат ўтган йилнинг ўзида ташқи бозордан 880 миллиард тенгелик маҳсулот импорт қилинган.

Ўтказилган таҳлил натижасида, 73 милллиард тенгелик импорт товарларни вилоятнинг ўзида ишлаб чиқариш имконияти мавжудлиги аниқланган. Шу асосда ўтган йили умумий қииймати 176 миллиард тенгелик 31та лойиҳа ишга туширилди. Ҳозир эса импорт ўрнини босишга қаратилган, умумий қиймати 280 миллиард тенгени ташкил этувчи яна 39та лойиҳа амалга оширилмоқда.

 Туркистон шаҳридаги “Turan” махсус иқтисодий ҳудудида ишга туширилган “Qaz Natural Laminat” МЧБнинг замонавий ламинат заводи ана шундай лойиҳаларнинг яққол намунасидир. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 840 минг квадрат метрни ташкил этади.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида 65та доимий иш ўрни яратилди. Иккинчи босқич тўлиқ ишга туширилгач бу кўрсаткич 150 нафарга етказилади. Корхона мамлакат қурилиш материаллари бозорини маҳаллий маҳсулот билан таъминлаш, импорт улушини камайтириш ва ички талабни қондиришга хизмат қилади. Навбатдаги босқичда маҳсулотларни Марказий Осиё давлатлари ва бошқа ташқи бозорларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Сайрам туманида “Қайып ата” компаниялар гуруҳи томонидан қатор йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улар орасида гўштни чуқур қайта ишлаш комбинати, гранулали омухта ем заводи, силос ва дон омборлари, қишлоқ хўжалиги ускуналарини ишлаб чиқариш, мол биржаси, Арис шаҳрида 35минг бошга мўлжалланган бўрдоқилаш мажмуаси ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияси асосида чорва озуқаси етиштириш лойиҳалари мавжуд.

Сайрам тумани, Манкент қишлоғида жойлашган “Kaz Eco Meat” МЧБ йиллик 30-40 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш қувватига эга. Қурилиш ишлари ўтган йили якунланган. Корхона 460 гектар майдонда жойлашган, бу ерда йилқи, мол гўшти чуқур қайта ишланади.

Корхонанинг қуввати бир кеча-кундузда 500 бош қорамол ва 600 бош қўй-эчкини қайта ишлаш имконини беради. Замонавий технология ва юқори техник жиҳозлар билан таъминланган корхонада 70 нафар киши доимий иш билан банд. Ходимларнинг ўртача ойлик маоши 200 минг тенгени ташкил этади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 50 фоизи ички бозорга, қолган 50 фоизи эса ташқи бозорларга йўналтирилмоқда. Бу вилоятимизда чорвачилик ва гўшт экспорти бўйича тўлақонли ишлаб чиқариш занжири шаклланиб бораётганидан далолат.

Қазиғурт туманидаги “Қарқын-2030”МЧБнинг  5минг бошга мўлжалланган бўрдоқилаш майдони, “Түлкібас құс фабрикасы” МЧБнинг тўлиқ интеграциялашган бройлер паррандачилик фабрикаси ҳам ана шу йўналишдаги муҳим лойиҳалар сирасига киради.

Тулкибош туманида барпо этилаётган “Майлыкент ферм” сутчилик фермаси, Жетисай туманидаги “Агросүт” сутни қайта ишлаш заводи қурилиши ҳам режа асосида давом этмоқда.

Туркистон шаҳрида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, маҳаллий корхоналар экспорт салоҳиятини кучайтирмоқда. Жумладан,”Milkart“ корхонасида ҳар куни ўнлаб тонна сут қайта ишланиб, табиий хомашёдан 48 хилдаги маҳсулот тайёрланади.

Ҳозирда корхона Туркистон ва Кентов шаҳарлари аҳолисини сифатли маҳсулот билан таъминламоқда. Келгусида ишлаб чиқариш қувватини тўрт баравар ошириш, янги технологияларни жорий қилиш режалаштирилган.

Бу эса маҳсулотларни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой бозорларига экспорт қилиш имконини кенгайтиради.

Тулкибошда йирик саноат лойиҳалари

Тулкибош туманида ичимли сув, яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи “Beibars Bottlers” МЧБ заводининг иккинчи босқичини амалга ошириш ишлари бошланди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида йиллик қуввати 120 минг тонна яхна ичимлик ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводнинг дастлабки босқичи ишга туширилди. Лойиҳага 9 миллиард тенге сармояга жалб қилиниб, 10 дан зиёд доимий иш ўрни яратилди.

Йил якунларига кўра, бюджетга қарийб 450 миллион тенге солиқ тушириш кутилмоқда. Корхона маҳсулотларига талаб юқори бўлгани боис ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида иккинчи босқичнинг пойдевори қўйилди. Корхона темир ва пластик идишларда “RC” русумли ичимликлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотнинг 51 фоизи Россияга, 26 фоизи Қирғизистонга экспорт қилинади, 23 фоизи эса маҳаллий бозорда сотилади.

Туманда “Қарқын Трейд” МЧБнинг  паррандачилик фабрикаси қурилмоқда. Йиллик қуввати 48 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 53, 7 миллиард тенгени ташкил этади. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилганда 1200та янги иш ўрни яратилади. 

Уч босқичда амалга ошириладиган лойиҳани молиялаштириш учун “Түркістан” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси томонидан 5 миллиард тенге кредит ажратилган. 

Ўрдабоши тумани Шубар қишлоғида жойлашган “Qagazprom” МЧБнинг қоғоз ва картон чиқиндиларини қайта ишлаш заводи ҳам экологик ва иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳа. Унинг сармоявий қиймати 1 миллиард тенгени ташкил этади. Завод 5 гектар майдонда жойлашади ва ишга туширилгач 20та янги иш ўрни яратилади. Корхона йилига 5875 тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. 

Сайрам туманининг Оқсувкент қишлоғида эса Австралия технологияси асосида мол савдо биржаси қурилиши бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,2 миллиард тенге. Шундан 4,7 миллиард тенгеси имтиёзли кредит, 500 миллион тенгеси сармоядорнинг маблағи ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушса бир вақтнинг ўзида 5 минг бош йирик қорамол, 4 минг от ва 10 минг қўй-эчки қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, 20дан зиёд янги иш ўрни яратилиши, ходимларнинг ўртача ойлик маоши 300 минг тенге бўлиши кутилмоқда.

Кентов шаҳрида ҳам маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳияти ошиб бормоқда. Жумладан, тадбиркор Иляс Батиршаев раҳбарлик қилаётган “Superchem” корхонаси “SuperGlad” бренди остида маиший кимё маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.

Корхонада кир ювиш кукуни, кир ювиш гели, оқартирувчи ва бошқа маиший эҳтиёж учун зарур қарийб 10 хилдаги маҳсулот тайёрланади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 тоннага яқин. Маҳсулотлар Кентов ва Туркистон шаҳарларидан ташқари мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам харидоргир.

Қишлоқларда кичик ишлаб чиқариш ривожланмоқда

Вилоятда янги корхоналарнинг ишга туширилиши аҳолини иш билан таъминлаш масаласига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Янги иш ўринларини яратиш, ишсиз фуқароларни меҳнатга жалб этиш ва меҳнат бозори талабларига мос имкониятларни кенгайтиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Ҳудудий Бандлик харитасининг йиллик режаси 87,2 фоизга уддаланган. Бўш иш ўринлари бўйича белгиланган 40 595 ўриннинг 30 770таси тўлдирилиб, кўрсаткич 75,8 фоизга етди.

Давлат раҳбари топшириғи асосида ҳар 10 минг аҳолига 100та янги иш ўрни яратиш юзасидан йиллик режа тўлиқ бажарилди. Режалаштирилган 11 476та янги иш ўрни тўлиқ яратилди.

Субсидияланадиган иш ўринлари бўйича ҳам режадан юқори натижа қайд этилди. Йиллик режа 18530та бўлса, 19964та иш ўрни яратилиб, режа 107,7 фоизга бажарилди.

Қишлоқларда кичик ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ҳам устувор йўналишлардан бирига айланган. Вилоятда ташкил этилган 29та кичик ишлаб чиқариш майдонида 275та ишлаб чиқариш биносини қуриш кўзда тутилган. Шундан 164тасининг қурилиши тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилган.

Саврон туманидаги 8та ишлаб чиқариш паркида 26та сармоявий лойиҳаси амалга оширилиб, 767та янги иш ўрни яратилди. Лойиҳаларнинг асосий қисми мебель ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Тулкибош туманида ташкил этилган 4та ишлаб чиқариш паркининг иккитаси бўрдоқичилик ва гўшт етиштиришишлаб чиқариш мажмуалари, яна бири юк автомашиналарига хизмат кўрсатиш мажмуасидир. Ҳозир бу паркларда 10та бўрдоқилаш мажмуаси ва 4та юк автомашинасига хизмат кўрсатиш маркази иш бошлаган.

Бу рақамлар вилоят иқтисодиётида муҳим таркибий ўзгаришлар рўй бераётганидан далолат. Илгари хомашё етказиб беришга кўпроқ ихтисослашган тармоқларда энди чуқур қайта ишлаш, юқори қўшимча қиймат яратиш ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш жараёни кучаймоқда.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-09-01, 21:11 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.