26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фавқулодда вазиятларга тайёр турайлик

Туркистон вилояти ҳокимлиги вазият маркази ҳудудида вилоят фавқулодда вазиятлар департаментининг шахсий таркиби иштирокида «Зилзила оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш» мавзуида ўқув-машғулоти ўтди. 

Вилоятимиз ҳудуди сейсмик хавфли минтақага киради. Табиий офат чоғидаги қутқариш тадбирлари ва иш-ҳаракатни пухталаган тадбирга фавқулодда вазиятлар департаменти вакиллари, қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ҳамда тиббиёт ходимлари сафарбар қилинди.

Ўқув-машғулотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов иштирок этди. Бугунги сейсмик машғулотнинг вазифаси – тайёргарликни текшириш. Ташкилотчилар фавқулодда вазиятларнинг тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Даставвал барча тузилмалар биргаликда ҳаракат қилишлари лозим.

Тадбирда фавқулодда вазиятлар, фуқаро муҳофазаси каби ҳолатлардан хабардор қилиш ва бу борада олиб борилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари, вилоятда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва шундай ҳолатда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, фавқулодда вазият вақтида фуқароларимиз, қолаверса ҳар бир ходим ўзини қандай муҳофазалаш усуллари, ҳар доим шай ва зийрак туриш лозимлиги, аҳолининг гавжум жойлари ҳисобланган турли идоралар ва корхоналарда аҳолини маънавий-руҳий тайёрлаш мақсадида фуқаро муҳофазаси бўйича мунтазам ўқув семинарлар, амалий машғулотлар ўтказиб бориш мақсадга мувофиқлиги, амалий машғулотларни ўтказиш тартиби, техноген вазиятлар салбий оқибатлари таъкидлаб ўтилди.

Вилоят ҳокимлигида огоҳлантириш тизими ишга туширилиб, барча ходимлар хавфсиз ҳудудга чиқди. Зилзила пайтида ёнғин юз бериши, биноларнинг қулаши мумкинлиги айтилди. Тилсиз ёв билан курашда 101 ўт ўчириш хизмати билан 112 қутқариш хизмати чақирилди. Воқеа ўрнида тезкор штаб тузилди. Мутахассислар электр тизимини тўлиқ ўчириб, иморатнинг барча сув тизимларини тўхтатди. Юқори қаватдаги ёнғин туфайли ташқарига чиқолмаган бир неча киши 4-қаватнинг балкони ва бино нарвонига чиқиб кўмак сўради. Барчаси қутқарилиб, жабрланган фуқароларга дастлабки тиббий тез ёрдам кўрсатилди. “Тезкор қутқариш гуруҳи” кинология хизмати ходимлари ишга киришиб, бино ичкарисида қолиб, ҳушидан кетган фуқароларга ёрдам кўрсатилди. Юз берган шартли ёнғин ўчирилди.

Сейсмик машғулотга сафарбар қилинган вилоят фавқулодда вазиятлар департаментининг 11та техникаси ва 30 нафар ходими юксак касбий маҳоратини намойиш қилишди. 

Ўқув-машғулоти 1 мартда нишонланадиган Бутундунё Фуқаровий мудофаа кунига бағишланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-27, 03:06 134
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.