26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бугунги ҳаракат – эртанги барака

Туркистон вилоятида 286 оила томчилатиб суғориш технологияси туфайли 1 миллион тенге даромад олди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеев маълум қилди.
– Бу йил қишлоқ хўжалиги экинлари майдони 843,4 минг гектарни ташкил этади. Биз ҳосилни ранг-баранглаштиришга  эътибор қаратяпмиз. Бу йил картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонлари 5000 гектардан зиёд, ёғбоп экинлар 9000 гектардан зиёд ва хашакбоп  экинлар майдони 3000 гектарга кенгайди. 177,6 минг гектар кузги буғдой яхши ҳолатда. Баҳорги дала ишларини қўллаб-қувватлашга 21 мингта  қишлоқ хўжалиги техникаси тайёр. Баҳорги экиш ишлари бошланди. Хўжаликлар лалми экинлар уруғлари билан тўлиқ таъминланган, –  деди ҳоким.
Вилоят раҳбарининг таъкидлашича, баҳорги дала ишларига 37 минг тонна ёнилғи ажратилган.
– Дала ишларини насиялашда, айниқса «Аграр кредит» корпорацияси жонбозлик кўрсатмоқда – деҳқонларга 4,5 миллиард тенге ажратди. Бундан ташқари, жорий йилда деҳқончиликни қўллаб-қувватлашга 7,4 млрд. тенге йўналтирилган. Ҳудуд  иқлимига қараб, биз бир даладан йилига 2-3 марта ҳосил олиш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Ўтган йили ушбу йўналишда 2000га яқин лойиҳа амалга оширилиб, 268 минг тонна маҳсулот етиштирилди. Натижада, 18 миллиард тенгелик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари иккинчи ва учинчи ҳосил ҳисобидан етиштирилди. Ушбу лойиҳа самарадорлигига деҳқонлар амалда амин бўлишди. Жорий йилда лойиҳа яна  6 минг гектар майдонда амалга оширилади. Биз томчилатиб суғориш технологиясидан  хусусий деҳқон хўжаликларида ҳам фойдаланмоқдамиз. Натижада ўтган йили 286 оила 1 миллион тенгедан даромад олди. Бунинг учун «Меҳнат» дастуридан фойдаланмоқдамиз, – деди Ўмирзак Шўкеев.

Рrimeminister.kz, 2021-04-01, 02:09 281
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.