26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эзгу анъаналарга уйғун ташаббус

Тўлебий туманида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ташаббуси билан ташкил этилган «Ғамхўрлик» хайрия лойиҳаси амалга оширилмоқда. Дастурнинг мақсади – кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш. Айни пайтда туманда 59та кам таъминланган оила рўйхати шакллантирилди. Ҳар бир оилани туман маслаҳати депутатлари, қишлоқ ҳокимлари, мустақил бўлим, муассаса раҳбарлари ва тадбиркорлар оталиққа олишди.
Улар ушбу оилаларни озиқ-овқат билан таъминлайди, қонунлар доирасида ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда ёрдам беради.
 Айни пайтда туман бўйича 139 оилага 3 миллион тенге миқдорида турли ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан, оталиққа олганлар қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган 59 оилага 1 миллион тенгедан зиёд моддий ёрдам кўрсатди.
Шунингдек, вилоят этномаданият бирлашмалари томонидан 8 оилага 150 минг тенге миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, «Ёшлар имконият маркази» томонидан 10 оилага 150 минг тенге миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, «Halyk Bank»
2021 йилнинг биринчи чорагида манзилли ижтимоий ёрдам оладиган ҳар бир оилага 23 554 тенге миқдорида озиқ-овқат саватлари таратди. Умуман олганда, 62 оилага қарийб бир ярим миллион тенгелик моддий ёрдам кўрсатилди.

Б. ДЎСМАТОВА, 2021-04-06, 02:52 171
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.