26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олтин даври келди, Туроннинг!

«Туркистон – туркий оламнинг маънавий пойтахти» мавзуидаги туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити муваффақиятли якунланди. Стратегик жиҳатдан муҳим учрашувда туркий тилли давлатлар раҳбарлари сўнгги ўн йилликлар давомида туркий тилли давлатлар томонидан муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришилганини таъкидладилар.
Иштирокчилар, шунингдек, туркий оламда кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга эътибор қаратдилар. Бундан ташқари, саммит доирасида Туркистон декларацияси қабул қилинди. Туркистонга расман турк дунёсининг маънавий пойтахти мақоми берилди.
Оламшумул аҳамиятга эга тадбирдан сўнг вилоят марказида «Туркистон – туркий оламнинг маънавий пойтахти» мавзуида давра суҳбати уюштирилди. Тадбирда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, маҳаллий олимлар, вилоят этномаданият бирлашмалари аъзолари ва фаол ёшлар иштирок этишди.
Учрашувни очган вилоят ҳокимининг ўринбосари Туркистон қадим тарихга эга муқаддас замин эканлигини таъкидлади. Европа ва Осиёни боғлайдиган Буюк Ипак йўлининг бош томири Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган. Туркистонга бағишланган ҳамжиҳатлик, тинчлик ва биродарлик каби олижаноб фазилатлар шиори остида ўтказилган саммит ўзини оқламоқда.
Учрашувда олим, файласуф-диншунос, Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети Туркшунослик илмий-тадқиқот институти директори. Яссауи Дўсай Кенжетай Яссавий шахсига тўхталди. Университет вице-президенти, педагогика фанлари номзоди, фалсафа фанлари доктори Амреқул Абуов, вилоят татар-бошқирд этномаданият бирлашмаси раиси Фарид Аюпов, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари Гулираъно Расулова, вилоят турк этномаданият бирлашмаси аъзоси Ҳусейн Пазаев Туркистоннинг туркий жамият учун муштарак маънавий пойтахт сифатида ривожланиши қардош мамлакатлар бирлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини таъкидладилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-06, 02:55 114
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.