26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийлар – маънавий пойтахтда

Туркистон шаҳрида барпо этилаётган замонавий иншоотлар жаҳон меъморчилиги йўналишларини қамраб олган нодир қирралари билан унинг бунёдкорлик равнақида ўзига хос ўринни эгалламоқда. Уларнинг пайдо бўлишига қадим ва навқирон шаҳарнинг ҳар бир мавзеси ва турли даврдаги меъморий тараққиёти ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Буюк Ипак йўлидаги қадимий шаҳар бугун туркий халқларнинг маънавий пойтахтига айланди. Арис шаҳри ҳокимлиги кўмаги билан маҳаллий фахрийлар ушбу шаҳарга ташриф буюриб, янгиланган Туркистоннинг қурилиши билан танишдилар.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев “Туркистон нафақат қозоқ халқи, балки бутун туркий олам учун муқаддас қадамжо. Туркистондаги меъморий обидаларда аждодларимизнинг юксак ақл-заковати ўз ифодасини топган. Бу беназир шаҳар инсониятнинг кўп асрлик тараққиёти гувоҳи ва тамаддуни дурдонасидир», деган эди. Шаҳарда қозоқ халқи учун муҳим қарорлар қабул қилинган.
Арис шаҳри ҳокими Гулжан Қурманбекова “Туркистонни тиклаш – мисли кўрилмаган, таҳсинга сазовор ташаббус. Маънавий пойтахтимиз равнақи учун барчамиз масъулмиз”, дея муқаддас шаҳарга сафарга чиққан меҳнат фахрийларига оқ йўл тилади.
...Бугун қадимий Туркистоннинг тепаликлари, шу жумладан, Култўбе қалъаси, гумбазлари тонгги қуёш нурида ял-ял товланаётган обидалар, буюк алломалар мангу ором топган, бугунги авлодлари бунёдкорлик шавқи, эзгу ният ва мақсадлар-ла янгиланаётган бу азим шаҳар ўзининг яна бир мунаввар тонгини қарши олмоқда...

Туркистон вилоятининг минтақавий алоқалар хизмати, 2021-04-27, 00:33 505
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.