26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тараққиёт йўлидаги ишончли ҳамкор

Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев АҚШнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уильям Мозер билан учрашди.
Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий соҳаларда, агросаноат тармоқда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги туризм ва ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тўғрисида фикр юритиб, мулоҳазаларини билдиришди. Туркистон вилояти раҳбари АҚШ Қозоғистоннинг халқаро майдондаги етакчи ҳамкорларидан бири эканлигини таъкидлади.
– Биз учун АҚШ ишончли ҳамкор. Пандемияга қарамай, Туркистон вилоятида ишлар тўхтамади. Сармоялар жалб этилди. Янги, замонавий лойиҳаларни амалга ошириш учун сармоядорларга қулай шароитлар яратишга ҳаракат қилинди. Сармоянинг барча йўналиши биз учун муҳим. Меҳмонхоналар, савдо мажмуалари, сайёҳларга хизмат кўрсатиш, енгил саноат, машинасозлик, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги сингари йўналишларда ишончли ҳамкор бўлишга очиқмиз, – деди Ў. Шўкеев.
– Янги пойтахтни барпо этиш жараёнини кўрган эдим, мана энди маънавий пойтахтнинг ривожланишига ҳам гувоҳ бўляпман. Қисқа вақт мобайнида залворли ишлар амалга оширилди. Одамлар ҳар бир ишда ўзини намоён этмоқда, – деди АҚШ элчиси.
Томонлар икки давлат халқларининг истиқболи учун барча йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Туркистон вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-10, 02:06 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.