26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оилавий зўравонлик – жамият дарди

Туркистон шаҳрида оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда маиший зўравонликнинг олдини олиш масаласига доир мажлис ўтди.
2021 йил 21 январь куни Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш мақсадида фуқаровий ҳамжамиятлар билан ҳамкорликда иш олиб боришни топширди.
Давлат раҳбарининг топшириғини амалга ошириш мақсадида элнинг ҳар бир ҳудудида оила қадриятларини сақлаш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва оила институтини ривожлантиришга йўналтирилган қонун меъёрларини шакллантириш борасида фуқаролар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Шу мақсадда Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Хотин-қизлар ҳамда оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия раисаси, ҚР Парламенти Мажлиси депутати Лаззат Рамазанова махсус хизмат сафари билан Туркистон вилоятига келди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбаев Лаззат Каримқулқизини қабул қилиб, вилоятда ушбу йўналишда амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан маълумот бериб, фикр алмашди.
Шунингдек, Лаззат Рамазанова вилоятдаги жамоат вакиллари билан учрашиб, оилавий институтни мустаҳкамлаш ҳамда маиший зўравонликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган кенгаш ўтказди.
Учрашувни вилоят ҳокимининг ўринбосари Рашид Аюпов очиб, олиб борди. Мазкур тадбирда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оиладаги турли кўринишдаги зўравонликнинг олдини олиш масалаларига тегишли соҳа раҳбарлари, ноҳукумат ташкилот аъзолари ҳамда зиёлилар иштирок этди.
 Шунингдек, йиғилишда фахрийлар ва жамоат ташкилотлари аъзолари ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, кун тартибидаги масаланинг жамият учун ўта муҳимлигини таъкидладилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-24, 03:08 207
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.