26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллиардли лойиҳалар молиялаштирилди

Туркистон вилоятида 5,5 млрд. тенгелик лойиҳалар молиялаштирилди. "Оңтустік" минтақавий сармоя маркази тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериб, молиявий қўллов кўрсатмоқда. "Оңтустік" МСМ "Ырыс" кичик молия ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг олти ойида жами 5,5 млрд. тенгелик 914 лойиҳани молиялаштирди. Амалга оширилган лойиҳалар доирасида 1077та янги иш ўрини яратилди.
Йилнинг биринчи ярмида "Кең Дала" давлат дастури доирасида баҳорги экин ва йиғим-терим ишлари учун 1 млрд., "Қишлоқ хўжалиги насия корпорацияси" ҲЖни жалб қилган ҳолда 21та лойиҳа амалга оширилди. Бу йил "Оңтустік" МСМ" МЧБ давлат дастурлари доирасида "Даму" КДҚ ҲЖ ва "Қишлоқ хўжалиги насия корпорацияси" ҲЖ маблағлари, шунингдек, бошқа бюджетдан ташқари жамғармалардан сармоя жалб қилишни режалаштирмоқда.
2021 йили "Ырыс" КМТ 6,2 миллард тенгени ташкил этувчи 1300 лойиҳани молиялаштиришни режалаштирмоқда.
Кредитлаш самарадорлигини ошириш мақсадида кичик молия ташкилоти бир қанча истиқболли дастурни ишлаб чиқди. Улар доирасида чорвачилик ва деҳқончиликни ривожлантириш, иссиқхоналар очиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади.
Шунингдек, тадбиркорларни насиялаш сифатини ошириш ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши кураш чораларини кучайтириш мақсадида ўрта ва кичик бизнес субъектларига насия бериш бизнес-жараёнларини автоматлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-03, 02:34 180
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.