26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инқирозга қарши чоралар амалда

ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида ўтган Ҳукумат йиғинида бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича инқирозга қарши чораларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Бажарилган ишлар тўғрисида Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев, ҚР Молия бозорини созлаш ва ривожлантириш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Олег Смоляков, “Атамекен” ҚР МТП бошқарма раиси Абилай Мирзахметов, ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихан Смайилов, шунингдек, Туркистон ва Алмати вилоятларининг ҳокимлари Ўмирзақ Шўкеев ва Амандиқ Баталовлар маъруза қилишди. Жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига кўра “Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастури доирасида 142 млрд. тенге миқдорида 334та лойиҳа молиялаштирилди. Жорий йил охиригача 424 млрд. тенге миқдорида 724та лойиҳани қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Айни дамда БЙХ-2025 дастурига кўра умумий миқдори 492 млрд. тенгега 23 мингга яқин лойиҳа қўллаб-қувватланди. Жорий йил охиригача тақрибан 1,2 трлн. тенге миқдорида 32 мингга яқин лойиҳага қўллов кўрсатилади. 2021 йилнинг якунига кўра ушбу дастурлар асосида 90 мингдан зиёд иш ўрини очилди. Бизнесни қўллашнинг  барча эҳтиёжга эга йўналишлари – савдо (47 фоиз), хизмат кўрсатиш соҳаси (15 фоиз), қайта ишлаш саноати (13 фоиз). Бугунги кунда дастурлар доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган 1 тенге субсидия бюджетга олти ҳиссадан зиёд солиқлар турида қайтарилади.
– Пандемия ҳолатида Ҳукуматнинг  “Атамекен” МТП билан ҳамкорликда қабул қилаётган бизнесни қўллашнинг инқирозга қарши чоралари ўз самарадорлигини кўрсатди. Ушбу дастурлар доирасида режаланган тадбирлар жорий йил охиригача тўлиқ  амалга оширилиши жоиз, –  дея таъкидлади А. Мамин.

Primeminister.kz, 2021-08-05, 02:35 165
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.