26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Космик имкониятлардан фойдаланилади

Қозоғистонлик фазогир, “Қазақстан ғарыш сапары” ҳиссадорлик жамияти бошқаруви раиси Айдин Айимбетов Туркистонга келди. Космонавтика соҳасига масъул раҳбар билан вилоят ҳокими ўринбосари Улан Тажибаев учрашиб, муҳим масалаларни муҳокама қилди. Хусусан, Туркистон вилоятининг иқтисодиётини юксалтиришда космик технологияларни татбиқ қилиш имкониятлари сараланди.
Қозоқ фазогири Айдин Айимбетов ҳозирги кунда мамлакатлар тараққиётига космик соҳасининг таъсири кучли эканлигига тўхталиб, имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини айтди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Тажибаев минтақани ривожлантиришда илмий ютуқлардан унумли фойдаланиш долзарб масалага айланганини таъкидлади.
Учрашувда “Қазақстан ғарыш сапары” ҳиссадорлик жамияти ва Туркистон вилоят ҳокимлиги ўртасида меморандум имзоланди. “Қазақстан ғарыш сапары” ҳиссадорлик жамияти ва Туркистон вилоят ҳокимлиги Вазият марказининг ҳамкорликдаги лойиҳалари учун махсус ахборий гуруҳ тузиладиган бўлди. Унга фавқулодда вазиятлар, қишлоқ хўжалиги соҳасининг вакиллари жалб қилинади. Космик мониторинг минтақадаги ерларнинг мақсадга мувофиқ фойдаланишини назорат қилади. Бундан ташқари, қатор бошқарма ва департамент мутахассислари космик мониторинг қилиш ва минтақага фойдали қарорларни таҳлил қилиш учун махсус тайёргарликдан ўтади. Уларни “Қазақстан ғарыш сапары” ҳиссадорлик жамиятининг мутахассислари ўқитиб, маслаҳат беради. Келишувларга мувофиқ, “Қазақстан ғарыш сапары” ҳиссадорлик жамияти ва Туркистон вилоят ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, йилнинг охиригача режаларни амалга ошириш юзасидан Йўл харитаси тайёрланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-16, 03:51 112
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.