26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидан

Нур-Султан шаҳри, Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти – Элбоши музейида Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҚР Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидан” телелойиҳаси тақдимотини ўтказди. Тадбирдан сўнг «Шаңырақ» ижодий танловининг этножурналистика йўналиши бўйича ғолиблари тақдирланди.

 Тадбирларда Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раисининг ўринбосари – Котибият мудири М. Азилханов, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари М. Бекбаева, Қозоғистон Республикаси Парламенти депутатлари, вакиллар иштирок этишди. Давлат органлари, Nur Otan партияси, этномаданият бирлашмалари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси, Журналистлар клуби аъзолари, жамоат арбоблари, олимлар ва ижодкорлар, зиёлилар, ёшлар ташкилотлари фаоллари, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида ҚХАнинг “Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидан” ҳужжатли фильми намойиш этилди.
Телевизион лойиҳадан кўзланган мақсад – мамлакатнинг асосий қадриятларидан бири – ижтимоий тотувлик ва миллий бирлик моделини тарғиб қилишдан иборат эди.
Тадбирда сўзга чиққан М. Азилханов “Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидан” лойиҳаси ўзининг мазмун-моҳияти жиҳатидан кўп қиррали эканлигини таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, лойиҳа Қозоғистон тараққиётининг янги босқичида бирдамлик, тинчлик ва тотувлик сиёсатининг стратегик давомийлигини ифодалайди, шунингдек, Мустақилликнинг 30 йили давомида олиб борилган сиёсат натижаларини янги шаклда сарҳисоб қилади.
Ассамблея раиси ўринбосари фильм муаллифлари минтақалар, меҳнат жамоалари, оддий инсонлар тақдири орқали тинчлик ва тотувлик сиёсатининг самарасини оддий инсонлар тақдири мисолида ифодалаганини таъкидлади.
У Қозоғистон халқи Ассамблеяси мамлакат бирлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
– Бугун барчамиз Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида учрашдик. Мустақиллик йиллари Қозоғистон учун жуда муҳим тарихий босқичдир. Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, бу давр мобайнида биз кучли давлат қурдик, иқтисодиётимизни ривожлантирдик ва халқ фаровонлигини оширдик. Буларнинг барчасига тотувлик ва эл бирлиги туфайли эришдик. Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг оқилона сиёсати туфайли мамлакатда миллатлараро ва динлараро тотувликнинг ўзига хос модели шаклланди. Унинг самарадорлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган. Қозоғистондаги барқарорлик ва тинчлик жамиятдаги бирдамлик ва тенгликдан, ўзаро ишонч ва ҳурматдан бошланади, – деди маърузачи.
Шу билан бирга, М. Азилханов бугунги кунда миллатлараро тотувликка таҳдидлар кўплигини эслатди.
– Муқаддас Ватанимизда турли маданиятларнинг уйғунлиги – миллат сифатида бирлигимизнинг асосий тамойили ва доимий стратегик йўналишимиздир. Бугунги кунда кўплаб ижтимоий муаммолар мавжуд. Бу ҳолатда биз миллий бирлигимизни янада мустаҳкамлашимиз керак. Шундагина биз давлатчилигимизни мустаҳкамлаб, янги марраларни забт эта оламиз. Президентимиз жорий йилги Мактубида мамлакат бирлигини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Шубҳасиз, бугунги тадбир ҳам бу эзгу ишда энг муҳим, – деди нотиқ.
М. Азилханов маърузаси якунида ушбу фильмни томоша қилган ҳар бир инсонда ўз юрти учун ғурур ва фахр туйғусининг уйғониши, давлат эртаси ва келажагига ишончи янада ортишини таъкидлади ва лойиҳанинг ижодий жамоасига миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, тадбир давомида «Шаңырақ» республика ижодий танловининг этножурналистика йўналиши бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими ўтди. Ижтимоий тотувлик ва миллий бирдамлик мавзуидаги энг яхши асарлар муаллифлари тақдирланди.
– Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан ижтимоий тотувлик ва бирдамлик соҳасидаги давлат сиёсатини ёритувчи ва тарғиб қилувчи журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили этножурналистика йўналишида «Шаңырақ» республика ижодий танлови ўтказиб келинмоқда. Танлов ғолиблари муносиб тақдирланади. Аслида, Қозоғистондаги ҳар бир журналистнинг меҳнати мукофотга лойиқ, – деди М. Азилханов. – Оммавий ахборот воситалари вакилларини Қозоғистон Республикасининг яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклайман.
“Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидан” ҳужжатли фильми беш қисмдан иборат бўлиб, Ғарбий, Шарқий, Шимолий, Жануб ва Марказ йўналишлари қамралган. Ҳар бир минтақанинг ижтимоий-маданий, иқтисодий тараққиётини ифодаловчи фильмда 300дан зиёд қозоғистонлик ҳамда 35 миллат, касб-ҳунар вакиллари иштирок этган, улар тинчлик ва тотувлик сиёсатини ҳаётининг мазмуни деб биладиган инсонлар.

А. АБДУФАТТОҲ, 2021-12-07, 02:23 150
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.