26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахтакорнинг  даромади меҳнати ва харажатларини оқлайдими?

Саврон тумани бўйича пахтани энг кўп етиштирувчи, 6880 гектар  пахтани  теришга киришган  Эски Иқон қишлоғига сафарим қишлоқ ҳокимлигидан бошланди. Ҳоким Дилшод Саидов тавсияси билан ташкилий бўлим мудири Турғун Аҳмедов, меҳнат амалиётини ўтаётган олий маълумотли мутахассислар – Шаҳзод Набихонов ва Дилруҳ Тожиметовлар ҳамроҳлигида пахтазорга йўл олдик. Вилоят оқсоқоллар кенгаши аъзоси, доимий обуначимиз Ирисқул Аббосов ҳам бизга йўлдош бўлди. Йўл-йўлакай деҳқоннинг кўкламги шудгор, текислаш, жўяк олиш, чигит экиш, суғориш, ўғитлаш, ғўзага  ишлов бериш, ҳосилни пахта териш машинаси билан йиғиш, пахта тозалаш корхонасига етказиб бериш  нархлари ошиб кетганлиги боис ҳозирги нарх-наво деҳқон меҳнатини оқламаётганлиги айтилди.

“Юсуф ота” деҳқон хўжалиги раиси Аҳмаджон Султонов билан суҳбатда бўлдим.

– Даламиз ёнидан ер ости кабели ўтган. Қудуқ қазисам, бирор кор-ҳол  рўй бермасин, деб,  ғўзани фақат  ариқдан суғордим. Сув тақчил бўлди. Селитра ўта қиммат. Бир гектар пахтани комбайн билан тердириш 60 минг тенге. Пахтанинг нархи деҳқоннинг фьючерс қарзларидан қутулиб, даромад олиши учун харид баҳосининг тоннаси 500 мингдан кам бўлмаслиги керак, – деди тажрибали деҳқон, ўзи каби минглаб пахтакорлар истагини изҳор этаркан. Унинг бу таклифини деҳқон Абузоир Муҳаммедов ҳам қўллаб-қувватлади.  

Олисдан терим комбайни кўринди. Рулда тажрибали механизатор-теримчи Ғани Номуродов терилган оқ олтинни трактор тиркамасига моҳирлик билан ағдарди, бир тола пахта ҳам тўкилмади. Деҳқонларнинг маҳорати, қаноати, тажрибасига тасанно.  

Фахрий отахон Ирисқул Аббосов билан Эски Иқон қишлоғи марказида Ғалим Пернешов раҳбарлик қилаётган “Қазақстан мақта” МЧБга қарашли пахта тозалаш корхонасига ташриф буюрдик. Корхона директори, доимий обуначимиз Носириддин Зиёев жорий йилга жами 10 минг тонна пахта учун деҳқонларга фьючерс асосида маблағ тарқатилганлигини таъкидлаб, бугунгача 2 минг тонна оқ олтин корхона хирмонларига уюлганини маълум қилди.

– Терим агрегатлари бир зум тинмайди. Агротехника талабларига кўра, терим олдидан дефолиация қилиниб, ғўза барглари кимёвий усулда тўкилиши керак. Амалда бундай бўлмаяпти. Шу боис корхонага  ўтказилаётган ҳосилнинг намлиги юқори, орасида барг ва ғўзапоя чиқиндиси кўп. Бу омил пахтанинг сифатига таъсир кўрсатади. Дефолиация гектарига 13 минг тенгени ташкил этади. У амалга оширилса,  нур устига нур. Пахтанинг нархи қандай бўлиши Ливерпул жаҳон биржасида аниқланади, – деди Носириддин Зиёев.

Корхона ҳовлисида пахта тозалаш корхонаси  жамоаси аъзолари билан мулоқотда бўлдик. Носириддин Зиёев, Кулдариға Мейрман, Нилуфар Ҳайдарова, Муҳиддин Абдиев, Олимхон Абдумажидов, Мажид Бобоев, Қулаҳмад Абдуқодиров, Мухтор Расулов, Фозил Абдумажидов, Абдунаби Абдумажидов, Эҳсон Хонжоновлар доимий обуначиларимиз сафига қўшилди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-10-01, 02:56 355
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.