26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳурматли Туркистон вилояти аҳолиси ва меҳмонлари!

Вилоят прокуратураси томонидан «Қозоғистон Республикасида тинч йиғинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида» Қонун талаблари юзасидан тушунтириш тадбирлари мунтазам олиб борилаётганига қарамай, айрим шахслар, улар орасида чет элда яшаётганлари ҳам аҳолини интернет ёрдамида ноқонуний митингларда ва норозилик ҳаракатларида иштирок этишга даъват этмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, бу йил Туркистон ва Кентов шаҳарларида ноқонуний митингларда иштирок этишга чақирган икки нафар вилоят фуқароси жавобгарликка тортилди.

Улар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олиниб, бири суд томонидан 15 кунлик маъмурий қамоққа олинди, иккинчиси эса (маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекснинг 488-моддаси бўйича Қозоғистон Республикасининг тинч намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги қонун меъёрини бузиш) 30 ОҲК бараварида жаримага тортилди.

Бундан ташқари, Туркистон вилоятининг «Б» исмли фуқароси ижтимоий тармоқларда «Мамлакат ҳудудида жорий этилган фавқулодда вазият тартибининг расмийлиги» тўғрисида ёлғон маълумот тарқатгани учун жиноий жавобгарликка тортилди (Жиноят Кодексининг 274-моддаси – қасддан ёлғон маълумот тарқатиш) ва унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Шу муносабат билан вилоят прокуратураси фуқароларни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмаслик, турли фитначиларнинг мурожаатларига берилмасликка, ноқонуний ҳаракатларда иштирок этмаслик ва фақат расмий манбаларга ишонишга чақиради.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга чек қўяди ва олдини олиш юзасидан қонуний чоралар кўради.

Туркистон вилояти прокуратураси, 2022-11-19, 03:02 153
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.