26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ аҳолисининг даромади ошади

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ермек Кенжеханули ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакиллари хизмат сафари билан Жамбил вилоятига борди. Сафардан мақсад – имтиёзли кредитлаш йўли билан амалга оширилган “Қишлоқ аҳолисининг даромадини ошириш” лойиҳаси бўйича тажриба алмашиш эди. 

Туркистон делегацияси бир неча деҳқон хўжалиги ва ширкатларни оралаб, тажриба алмашди. 

Лойиҳани амалга ошириш даврида Жамбил вилоятида аҳолининг бандлик кўрсаткичи ўсиб, лойиҳада иштирок этган шахсларнинг даромади икки баравар ошган, манзилли ёрдам олувчилар сони 3 баравар камайиб, 11та қишлоқдаги тадбиркорлар сони 3 баравар кўпайган. Қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш тажрибаси самарадорлигини кўрсатиб, Давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди.

2021 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳани бошқа минтақаларда ҳам кенгроқ татбиқ этиш учун йўл харитасини ишлаб чиқиш топширилиб, уни республика миқёсида амалга ошириш тадбирлари бошланди.

Мазкур лойиҳани вилоятимизда амалга ошириш учун 2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджетидан 20,5 млрд. тенге ажратилади. Ушбу маблағни лойиҳа иштирокчиларига йилига 2,5 фоиз миқдорида имтиёзли насиялаш шартлари билан бериш кўзда тутилмоқда. Кредит ва микрокредит муддати: 5 йилгача; чорвачилик; қишлоқ хўжалиги ширкатларини ташкил қилиш соҳасидаги лойиҳалар учун – 7 йилгача. Насия миқдори – 2,5 минг ОҲК. Ҳозирги кунда вилоятимизда қалдирғоч лойиҳада иштирок этадиган ҳар бир тумандан биттадан қишлоқ танланиб, дастлабки 16та қишлоқ  аниқланди. Улардаги аҳоли сони 185436 одамни ташкил қилади.

Насиялаш гўшт, сут етиштириш, сабзавотни қайта ишлаш, балиқчилик, мўйна ва жунни қайта ишлаш йўналишлари бўйича берилади. Насиялаш ишларини амалга ошириш учун “Түркістан” ҲЖ кредит агенти сифатида белгиланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-24, 23:01 105
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.