26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамда янги корхона

Бир неча йиллардан буён Сайрам даҳасида фаолият юритаётган “SM Texstil” тикувчилик корхонаси янги, замонавий, хусусий “Раҳимбой ота” тикувчилик фабрикасида илк фаолиятини бошлади.

Тадбиркор Равшан Турғунбоевнинг кичик оилавий тикувчилик бизнеси йиллар ўтиб, ривожланиб, замон талабига мос фабрикага айланди. Юзлаб хотин-қизни иш билан таъминлаётган янги корхонанинг тақдимоти иштирокчилари унинг фаолиятига муваффақиятлар тилаб, тадбиркорнинг илк устози, падари бузруквори Раҳимбой отанинг руҳига Қуръон бағишладилар.

Уч қаватли фабрикада тикувчилар учун барча шароитлар яратилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Фабриканинг биринчи қаватида Раҳимбой Турғунбоевга бағишланган музейда унинг илк тикув машинаси, ўзи тиккан яктак, чопон, костюм-шимлари, тарихий суратлар қўйилган. Шу қаватда ҳисобчилар, безакчилар, модельерлар, бичувчилар учун алоҳида хоналар мавжуд. 

– Мақсадим – оила аъзоларим билан отамнинг касбини давом эттириш. Бугунги кунгача умр йўлдошим Фарида, фарзандларим Гавҳар, Сарвар, Музаффар билан ҳамкорликда “SM Tekstil” тикувчилик фабрикасини бошқариб келганмиз. Янги фабрикамизни замонавий тикув корхонаси технологиялари асосида қурдик. Маҳсулотларимизга нафақат Қозоғистондан, балки Россияда ҳам талаб катта, – дейди Равшан Раҳимбой ўғли.

Тикувчилар бу ерда яратилган барча шароитлардан мамнун. “Ишга фабриканинг транспортида келиб-кетамиз. Ошхона, намозхона мавжуд, янги тикув машиналарида ишлашнинг завқи ҳам ўзгача, маошларимиз ҳам яхши. Авваллари телевизорларда шундай фабрикаларда ишлаётганларни кўриб, ҳавасимиз келарди. Мана шу кунларга биз ҳам етдик. Бизни иш билан таъминлаётган Равшан Турғунбоевдан миннатдормиз”, дейди “Жанубий Қозоғистон” газетасига ошно тикувчи қизлар.

“Ҳунар, ҳунардан ризқинг унар”, деганларидек, ота касбни эъзозлаб келаётган Турғунбоевлар оиласининг тадбиркорлик соҳасидаги ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

Мухтабар УСМОНОВА. Муаллиф суратга олган, 2022-12-01, 02:19 530
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.