26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эртапишар кўкатларни минтақаларга жўнатиш бўйича шартнома имзоланди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев яқин уч йилда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини тубдан ҳал этиш вазифасини белгилади. Бундан кўзланган асосий мақсад – қишлоқ хўжалиги субъектлари ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда нархлар барқарорлигини таъминлаш. Шу муносабат билан Сариоғоч туманида эртапишар сабзавот маҳсулотларини бошқа вилоят ва шаҳарларга жўнатиш бўйича олдиндан тўлаш шартномасини ишлашга бағишланган сайёр йиғилиш ўтди. Ушбу келишув орқали сабзавот маҳсулотлари икки томонга мақбул нархларда сотилади.

Йиғилишда Туркистон вилояти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун мамлакатимизда энг қулай ҳудуд экани айтилиб, имкониятлари таъкидланди. Минтақада сабзавот бошқа вилоятларга нисбатан 1,5-2 ой аввал йиғиб олинади. Йиллик истеъмол меъёрига кўра, вилоят аҳолисига картошка билан 1,5, сабзи билан 4,4, карам билан 6,6 ҳисса кўп таъминланган. Яъни, вилоят деҳқонлари республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга молик эртапишар картошка, пиёз, сабзи билан таъминлаш имкониятига эга.

Қишлоқ хўжалиги экинларини ранг-баранглаштириш доирасида  вилоятда 9,02 минг гектарга эртапишар картошка, 2,0 минг гектарга пиёз, 1,24 минг гектарга сабзи, 7,54 минг гектарга карам экиш режалаштирилган. Натижада, 186,3 минг тонна картошка, 55,5 минг тонна пиёз, 30,4 минг тонна сабзи, 187,2 минг тонна карам етиштириш мўлжалланмоқда.

Сайёр йиғилишда вилоят ҳокимлиги ва вилоятлар ҳамда вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимликлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. 

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига баҳорги дала ишлари учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳажмини ошириш юзасидан таклифлар киритилди.

2023-01-24, 03:32 205
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.