26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устуворлик – автомобилсозлик саноатига

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Қўстанай вилоятига ташрифи доирасида Allur автомобиль заводига бориб, корхона фаолияти ва унинг истиқболи билан танишди.

Завод раҳбариятининг маълум қилишича, 2022 йилда 614,2 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Экспорт 21,5 млрд. тенгени ташкил қилди. Корхонада 2 мингдан зиёд одам ишлайди.

Завод Президент иштирокида ишга туширилган янги линия Kia Sportage автомобилларини ишлаб чиқаради. Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида Kia автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича ушбу технологиялардан фақат Қозоғистонда фойдаланилмоқда.

Сўнг Давлат раҳбари ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирди, ёш ишчилар билан суҳбатлашди.

 – Kia Sportage автомобиллари – сифатли автотранспорт воситаси. Шунинг учун унга талаб юқори бўлади, деб ўйлайман. Корхонани янада кенгайтириш учун сармоядорларни таклиф қиламиз. Менимча, корхонада келажакда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Биз ёшларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратамиз, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Завод вакилларининг сўзларига қараганда, жорий йилда мутахассислар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида таълим муассасалари талаба ва битирувчилари учун 250 ўринли замонавий шаҳарча барпо этилмоқда.

– Қозоғистон бозорида очилаётган истиқболли имкониятлардан мамнунмиз. Ватанимиз иқтисодиёти жадал ва кенг кўламда ривожланмоқда. Бозорда бизнесимиз учун улкан имкониятлар мавжудлигини кўраётганимиз сабабли, фурсатдан фойдаланиб, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун мамлакатимиз раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ишончимиз комилки, бу узоқ ва муваффақиятли ҳамкорликнинг дебочаси, – деди Kia корпорацияси президенти ва бош директори Хо Сун Сонг.

Сўнг вилоят ҳокими Қумар Ақсалов давлат раҳбарини вилоятда амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган сармоявий лойиҳалар билан таништирди. 

Akorda.kz, 2023-01-24, 03:36 162
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.