26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўст кулфатда синалар

Туркистон шаҳрида Жанар Темирбаева раҳбарлик қилаётган А. Яссавий номидаги ХҚТУ қошидаги ваколатли кенгаш раиси, Туркия  давлати фуқароси, профессор Мухитдин Шимшек ташкилотчилигида – Шукрона оши тадбири  ўтди.

Февраль ойида Туркияда рўй берган даҳшатли зилзила жаҳон аҳлини ларзага солди. Ҳеч кимни лоқайд қолдирмади. Барча қатори, Туркистон шаҳри аҳолиси, фахрий оқсоқоллар ҳам  баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзди. М. Шимшек жаноблари Туркия фожиасида ҳиммат кўрсатган барча туркистонликларга ҳамюртлари номидан миннатдорчилик билдирди. Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азиретбергенов туркистонлик ҳимматли инсонлар қаторида катта  ҳисса қўшган Райимжон Қўчқоров, бир ойлик нафақа пулини берган Зина Баймахановаларни  мисол  келтириб, шу ишга ҳисса қўшган барча ҳимматли  инсонларга раҳмат айтди. 

Фожиа оқибатларини бартараф этиш учун  туркистонликлар жами 18 млн. тенге пул ва 13 млн. тенгелик кийим-кечак, озиқ-овқатни Туркияга Туркистон шаҳридаги аэропорт орқали жўнатишди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Б. Тажибаев ўз нутқида биродарлик, меҳр-мурувват туйғулари халқимиз учун азалдан муҳим мезон бўлиб келганлигини фахр ила тилга олди. Туркистоннинг фахрий оқсоқоли Тўлқин Саидмуродов туркиялик профессор М. Шимшекка қозоқ миллий бош кийимини туҳфа қилди. Тадбирда доимий обуначиларимиз, шу савобли ишга муносиб ҳисса қўшган Тойир Абдувалиев, Дилмурод Жамолов, Райимжон Қўчқоров, Ҳусан Маҳкамбоевлар ҳам иштирок этиб, эзгу ниятларини изҳор этишди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-03-14, 20:18 182
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.