26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қатағон ва очарчилик қурбонлари хотирланди

Қатағон қурбонларини хотирлаш кунига бағишланган сермазмун тадбирда Султанбек Қўжанов ёдгорлигига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев иштирок этиб, истиқлол ва озодлик йўлида жон фидо қилган Алаш вакилларига ҳурмат бажо келтириш муҳимлигини таъкидлади.

– 31 май – чуқур маънога эга мотамсаро кун. Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида собиқ Иттифоқ таркибидаги Қозоғистондан 103 минг одам, 25 мингдан зиёд илм-фан, маданият ва сиёсат намояндалари, зиёлилар таъқибга олиниб,  жабр-ситамга учраган. Бу жараён қозоқ элининг гуллаб-яшнашига қаттиқ зарба бўлди ва салбий таъсир кўрсатди. Давлатимиз раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг бевосита ташаббуси билан тарихий шахсларни тўлиқ оқлаш ишлари давлат даражасида амалга оширилмоқда. Президент қарорига биноан ташкил этилган давлат комиссияси жадал ишлаяпти. Туркистон вилоятида ташкил этилган вилоят комиссиясининг олиб борган илмий-тадқиқот ишлари натижасида 5 мингдан зиёд фуқаро тўлиқ оқлаш учун тавсия этилган. Қозоқ халқи қатағон йилларида сиёсий таъқиблардан қутула олмаётган турли миллат ва элатларни бағрига олди. Биз буюк сиймолар номини хотирамизда сақлаш, руҳларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишни асосий вазифамиз деб биламиз. Мустақилликнинг қадр-қиммати юксак, бирдамлигимиз мангу бўлсин, – деди Бейсен Даулетули.

Туркистон шаҳар уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси Жарқинбек Қулбайимбетов тарихий ҳақиқатни очиб бериш,  буюк сиймолар, инсонлар руҳини хотирлаш инсоний бурч эканлигини таъкидлади. Қурбонлар хотирасига 1 дақиқалик сукут эълон қилинди. 

Туркистон шаҳар Маданият уйи халқ театри артистлари “Олтин қалам” адабий тўплами асосида “Қонга ботган ХХ аср” спектаклини саҳналаштирдилар. Тарихий кўргазмалар намойиш этилиб, Алаш ўғлонлари ҳақида шеърлар ўқилди. Тарихдан садо берувчи қўшиқлар янгради. Шаҳидлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

2023-06-03, 04:04 515
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.