23 май 2025 йил
booked.net
+27
°
C
+27°
+16°
Шымкент
Пятница, 23
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош вазир ўринбосари – вилоятимизда

ҚР Бош вазирининг ўринбосари Серик Жуманғарин хизмат сафари билан вилоятимизга ташриф буюриб, Сайрам ва Ўрдабоши туманларини оралаб, тадбиркорлар билан учрашди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди минтақада мол бўрдоқилаш, гўшт экспорти, иссиқхона хўжалигидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берди. 

Бош вазир ўринбосари раҳбарлигидаги гуруҳ Сайрам туманидаги «Nurym Group» МЧБда бўлиб, корхона фаолияти билан танишди. Улар замонавий “Қайып ата” кушхонасининг иш жараёнини кўздан кечиришди. Бу ердан чет мамлакатларга гўшт экспорт қилинмоқда.

Тадбиркор Сирим Ертаев лойиҳаларини қўллаб-қувватлашларини сўранди.

Бош вазир ўринбосари ва минтақа раҳбари Ўрдабоши тумани, Бадам қишлоғида жойлашган “Бөрте Милка” сутчилик фермасига ҳам боришди. Юзга яқин киши иш билан таъминланган фермада сут етиштирилиб, қайта ишланади. Вазир муовинига корхонанинг янги лойиҳалари таништирилди, тадбиркорлар фикрлари тингланди.

Серик Жуманғарин ва вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Шубар қишлоғида сабзавотчилик билан шуғулланадиган “Тулебаев Мейрамбек” иссиқхона мажмуасида бўлишди. 10 гектар майдонни эгаллаган мажмуанинг сармоявий қиймати – 300 млн. тенге.

Иссиқхона хўжалиги билан шуғулланадиган тадбиркорлар билан учрашган делегация аъзолари ишга салбий таъсир кўрсатадиган омилларни ошкора айтиш мақсадга мувофиқлигини ва хусусий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлашди.

2023-11-02, 03:23 1017
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.