26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
20 миллионинчи фуқарога – Президент совғаси

2023 йил 14 ноябрда Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга етди ва тарихий воқеа қайд этилди. 20 миллионинчи фуқаронинг бири Туркистон вилоятининг Жетисай туманида дунёга келди. Чақалоқнинг исми Асқар Алимхан Ерғалиули.

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Жетисай туманидаги “Асиқата” шифохонасига ташриф буюриб, 20 миллионинчи чақалоқнинг ота-онасини табриклади. У мамлакат Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг табригини етказди.

– Бугун биз юртимиз учун тарихий ва бахтли онларда учрашяпмиз. Мамлакат аҳолиси 20 миллионга етди. 20 миллионинчи фуқаронинг бири вилоятимизда, Асиқата қишлоғида дунёга келди. Унинг ота-онаси ва барча вилоят аҳолисини чин қалбимдан табриклайман. Хабарингиз бор, шу муносабат билан Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули мамлакатимиз аҳолисига табрик йўллади. Бугун биз Президентимиз табригини тантанали равишда етказиш учун келдик. Буюк Даштнинг пойдевори насли билан мустаҳкам. Қозоқ мамлакатининг 20 миллионинчи фуқароси муқаддас Туркистон вилоятида туғилганидан жуда хурсандмиз. Биз қаҳрамон оналаримиз билан фахрланамиз. Республикамизда ҳар йили туғилган 400 мингдан зиёд боланинг ҳар еттинчиси Туркистон вилоятида дунёга келади. Бугунги кунда вилоят аҳолиси 2 миллиондан ошди. Туркистон вилояти республика демографик юксалишига алоҳида ҳисса қўшмоқда. Бу юртимиз, барчамиз учун фахрдир. Бугун улкан тарихий воқеанинг гувоҳи бўлдик. Бундай қувонч барчамизга насиб этсин! Қозоғистонимиз ва Туркистонимиз абадий бўлсин! – деди Дархан Сатибалди ва 20 миллионинчи фуқаронинг ота-онасига Президент номидан қимматбаҳо совғани топширди.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-18, 02:48 235
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.