26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қаҳрамон ҳамюрт хотирланди

Қ. Жандарбеков номидаги Сайрам туман Маданият уйига қарашли Оқсувкент-2 қишлоғидаги Ш. Қалдаяқов номли клубда Афғон урушида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Баҳодир Наметов хотираси ҳамда Совет қўшинларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганининг 35 йиллигига бағишлаб “Баҳодир Наметов хотираси” мавзуида маърифий тадбир уюштирилди.

Унда Сайрам туманидаги Афғон уруши фахрийлари, Б. Наметов, Абилайхан номли, 94-сонли мактаблар ўқувчилари, шунингдек, Жанубий Қозоғистон саноат-инновация коллежи талабалари иштирок этишди.

Дастлаб сўз олган Оқсувкент қишлоқ ҳокимлигининг ҳарбий ҳисоб бўйича бош мутахассиси Сейдуали Ештаев ва Алишер Наметов Афғон уруши тарихи, жумладан, ҳамюртимиз Б. Наметовнинг жасорати ҳақида ҳикоя қилиб берди. 

Учрашув мусиқали дастурга уланиб кетди. Жанубий Қозоғистон саноат-инновация коллежи 1-курс талабаси Булат Симбат М. Мақатаевнинг “Она, сен бахтлисан” монологини ўқиб берди. Тадбирда Сайрам тумани мудофаа ишлари бўлими раҳбари Баҳодир Наметовнинг волидасига ташаккурнома топширди. Шунингдек, Сайрам тумани Афғон уруши фахрийлари Нуржигит Сердали ва Баҳодир Иброҳимов, шунингдек, туман маданият уйи директори Даулетхан Алашбаев ва Б. Наметов номли умумтаълим мактаби директори ўринбосари, афғон уруши иштирокчиси Ҳабибулла Жумановлар сўзга чиқиб, барчани муборак сана билан табриклашди. 

Тадбир якунида фахрийларга эҳтиром кўрсатилди.

2024-02-22, 03:01 866
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.