26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўпкарида от миниб, чопар йигит шунқори...

Ўтрор тумани ҳокими Сакен Султанханов туман кўпкари федерацияси раиси ва чавандозларини қабул қилиб, туманда от спортини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Йиғилишда туман раҳбари миллий спорт турини улуғлаётган чавандозларни Туркистон вилояти биринчилигида ғолиб чиққани билан табриклади.

– Вилоятда чавандоз ёшлар сафи кенгаймоқда. Ёшларнинг спортнинг ушбу турига қизиқиши ортиб бораётгани бу борада амалга оширилаётган ишлар самараси, деб биламан. Бу ёшларимизни ёт хатти-ҳаракатлардан йироқлатиб, куч-ғайратини фойдали фаолиятга йўналтириш имконини беради. Шу муносабат билан туманда от спортига алоҳида эътибор қаратиб, кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш зарур, – деди туман ҳокими.

Кўпкари федерацияси раиси Жумабай Сарсенбаев от спортини ривожлантириш борасидаги режалари билан ўртоқлашар экан, бу борада амалга оширилаётган ишларга атрофлича  тўхталди.

Йиғилишда туман ҳокими миллий спорт турларимиз ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқароларни ташаккурнома ва совғалар билан тақдирлади.

Туркистон вилояти миллий спорт турларини ривожлантириш бўйича республикада етакчи. Вилоят чавандозлари Жаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-02-27, 00:34 2035
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.