26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги масжидлар – эл эзгулигига

Муборак Рамазон ойи арафасида Сайрам туман маркази – Оқсувкент қишлоғида 300 намозхонга мўлжалланган “Латиф ота” масжиди фой­даланишга топширилди.

Минораси олисдан кўзга ташланадиган масжиднинг очилиш маросимида Туркистон вилоятининг бош имоми Ержан ҳожи Сматбекули, вилоят маслаҳати депутати Дулат Абиш, фахрий оқсоқол Аманкелди Қабилбеков, Сайрам тумани бош имоми Аристан Ўспанов эзгу тилакларини изҳор этиб, юртимизга тинчлик, барака тилашди. Ҳамқишлоқларидан Ердаулет Султан ҳомийга халқ номидан тулпор миндириб, кифтига зарбоф тўн ёпди. У масжиднинг қурилишида саховатини аямаган тадбиркор, меценат, Латиф отанинг набираси Мурод Мурашимовга миннатдорчилик билдирди.

Тўлебий тумани, Зертас қишлоқ округига қарашли Жанакуш аҳоли манзилида ҳашар йўли билан қурилган “Жанакуш” масжиди ҳам очилди.

Тўлебий тумани бош имоми Усен Саурбаев ўзгача меъморий услубда барпо этилган масжид қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ фуқароларга ташаккурномалар топширди. Тадбирда имомга махсус ишланган асо ва Қуръони Карим китоби топширилди.

Эзгу тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Сержан Дуйсебаев, туман маслаҳати депутати Нурлан Қўйбағаров намозхонларни янги масжиднинг очилиши билан табриклади. Барпо этилган 65-масжидда бир вақтда 150 намозхон ибодат қилиши мумкин.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-03-14, 01:37 985
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.