26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чигирткага қарши чоралар

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ермек Кенжеханули раислигида қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, туман ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда Марокаш чигирткасига қарши кураш штаби аъзолари иштирокида қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш масаласи муҳокама қилинди.

2024 йилда ўта хавфли Марокаш чигирткасига қарши олиб бориладиган тадбирларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тўғрисида  ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли давлат инспекция қўмитаси Туркистон вилоят ҳудудий инспекцияси раҳбарияти ҳамда “Тахминлаш маркази” РДК вакиллари маъруза қилишди.

2024 йилда вилоят ҳокимининг қарори билан минтақада қулай фитосанитария муҳитини таъминлаш мақсадида штаб ташкил этилди. Шу асосда барча туман ва шаҳарларда тегишли штаблар ташкил этилиб, профилактика тадбирларига ҳозирлик кўрилмоқда. Жорий йилда Марокаш чигирткасига қарши минтақада жами 271 575 гектар майдонда кимёвий ишлар режалаштирилган. Улардан 162 119 гектари ер усти пуркагичлари билан, 107 350 гектар майдон ҳаво билан, 706 гектар осма пуркагич, 1400 гектар майдонга эса учувчисиз учиш ускунаси билан ишлов берилади.

Қўмита томонидан  162 119 гектар майдонда кимёвий ишлов бериш тадбирларини юритиш учун ўтказилган давлат харидлари танлови натижаларига кўра, Арисда – 17 150 га., Келесда – 16 650 га. ва Сариоғоч туманида – 17 300 га. майдонга, жами 51 100 гектарда  “Satti tulik” МЧБ ғолиб деб топилди.

Айни пайтда 6та АН-2 самолёти иштирокида 107 350 гектар майдонда ҳаво орқали кимёвий тадбирлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда  қўмита томонидан ўтказилган ҳавони кимёвий тозалаш ишларига давлат харидлари танлови якунларига кўра, 53 675 гектар майдонда зарарсизлантириш ишларини “Авиакомпания “Дельта-Юг” МЧБ олиб боради.

2024-04-01, 20:26 274
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.