26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дархан Сатибалди кўчат ўтқазди

Туркистон шаҳрида сунъий кўл барпо этилмоқда. Бугунги кунда Туркий оламнинг сайёҳлик пойтахтида ҳордиқ манзилларининг сони кўпаймоқда. 

Шулардан бири – “Янги шаҳар” ҳудудидаги сунъий кўли бўлиб, дендроистироҳат боғининг қурилиши жадал олиб борилмоқда. Хусусан, бугунги кунда вилоят раҳбарияти томонидан берилган огоҳлантиришлар ва камчиликларни бартараф этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Лойиҳаловчи муассаса – “МПК Проект” МЧБ. Умумий майдони 12,7 гектардан иборат сунъий кўлнинг пудратчиси – “Павлодарский речной порт” МЧБ. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди сунъий кўл атрофига ниҳол ўтқазиб, кўкаламзорлаштириш тадбирини қўллаб-қувватлади. Пудратчига ишларни сифатли ҳамда қисқа муддатда якунлашни топширди. Сунъий кўли бор истироҳат боғи Туркистон шаҳридаги жозибали ҳордиқ масканларининг бирига айланиши шубҳасиз. 

2021 йили қурилиши бошланган мазкур кўлни жорий йил май ойида фойдаланишга топшириш режаланмоқда. Қурилиш майдонидаги ишларга 20га яқин одам ҳамда 2та техника сафарбар этилган.

2024-04-01, 20:31 247
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.