26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли лойиҳа

Мен 6 йил муқаддам «Zhas Project» давлат лойиҳасида иштирок этиб, анча тажриба тўпладим. 

Коллеж талабаси эдим, бир гуруҳ мутасаддилар даргоҳимизга келиб, мазкур дастур тарғиботини қилишди. Ёшлар ўртасида қандай бизнес-лойиҳалар ва ғоялар борлигини сўрашди. Давлатдан 1 миллион тенге грант сифатида берилиши ва уни ўша бизнес ташаббусни рўёбга чиқариш учун сарфлаш мумкинлигини айтишди. Мен қизиқиб қолдим. Уйда ота-онам билан маслаҳатлашдим.

– «Zhas Project» дастури – ижтимоий лойиҳалар ва бизнес ғояларни молиялаштириш орқали аҳолининг заиф қатламларидаги ёш фуқароларни, айниқса, қишлоқларда яшовчи ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ноёб лойиҳадир. Иштирокчи ҚР фуқароси бўлиши, ёши 18-35 оралиғида ва доимий ёки вақтинча мамлакат ҳудудида яшаш жойида рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Ариза берувчи дастурда қатнашаётган пайтида ишсиз мақомига эга бўлиши шарт. 

Ижтимоий тадбиркорлик нима, бизнес ғояларию, Қозоғистондаги ижтимоий ҳаёт асосларини ўргандим. Мен танлаган мавзу кўпроқ ахборий-тушунтириш соҳасига тааллуқли эди. Ўша пайтдаги лойиҳалар-чи... Кимдир қишлоқда парранда етиштириб, маҳаллий иқтисодга ўз улушини қўшмоқчи, кимдир бемор чақалоқлар парвариш қилинадиган марказ (Астана) учун юнгли пайпоқлар тўқиб беришни мўлжалламоқчи... Хуллас, тақдим этилган ишлар бир-бирларини такрорламайдиган, турли-туман эди. Тузган режам билан танишган мураббийларим, унга юқори баҳо беришди. 

Ниҳоят, комиссиядан тасдиқловчи қарор келди ва грантнинг бир қисми қўлимизга теккач, ишларимиз юришиб кетди. Шимкент шаҳридаги А. Кастеев номли рассомлик коллежи раҳбарияти билан шартнома тузиб, иқтидорли талабалар ўртасида танлов ўтказдик. Танловда уюшган жиноятчиликка оид расмлар чизилди. Ўқувчилардаги қизиқиш, соҳага бўлган муносабатдан, рости, роса таъсирландим. Ўшанда, оддий коллежда шунча иқтидорли ва истеъдодли талабалар ўқиётганига амин бўлдим. Раҳбарлари, айниқса, директор ўринбосари Шўлпан опа бизга яқиндан ёрдам берди. Устахоналарида ажойиб расмлар яратилди, кўргазмалар ўтказдик. 

Биз гуруҳимиз, яъни шимкентлик уч қиз тадбирларимизни ажойиб тарзда ўтказдик, ғолиблар аниқланди, совға-саломлар бердик, хуллас, Кастеев коллежи аҳли бизни қувона-қувона қўллаб-қувватлади, ғолиб расмларни интернет тармоқларида айлантирдик, календарлар ишланди, билбордлар тайёрланди. Семинарлардаги фикр-мулоҳазалар, ташаббус-ғоялардан фойдаланган ҳолда видеолавҳа ишланди. Уни «Қазақстан-Шимкент» телеканалида ва интернет тармоқларида бир неча кун давомида намойиш этдик. Ажойиб актёрлар ролида телевидение журналистлари иштирок этишди.

Видеолавҳамиз молиявий полиция вакилларига ҳам ёқиб қолди, улар ҳам биз билан ҳамкорлик қилишди. Ҳуқуқшунослар билан ҳамкорлик қилиб, Жиноят кодексидаги порахўрликка оид моддалар тафсирига бағишланган тўпламларни нашр қилдирдик.

Бу жараён матбаа билан ишлашни ҳам ўргатди. Рисолаларни ёшларга тарқатдик (500та). 

Хуллас, 4 ойча ҳаётим «Zhas Project» билан ўтиб, мазмунга тўлди. Ажойиб тенгқурларим билан танишдим, ўзимга ишонч пайдо бўлди, қанча ташкилотларга бориб, катталар билан ишлашга ўргандим. Лойиҳалар ёзиш, ҳисоботлар тайёрлаш, бухгалтерия масалалари бўйича билим ва тажриба орттирдим. Энг муҳими, оз вақт бўлса-да, жамиятга фойдам тегди. Қолаверса, лойиҳам маъқулланди, маблағ беришди. 

Шахмира МАВЛОНОВА, 2024-04-01, 20:36 270
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.