26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саноат ва қурилиш вазири Туркистонда

Туркистон шаҳрининг “Бекзат” кичик туманида жойлашган индустриявий минтақада ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев вилоятимизда фаолият юритаётган корхона раҳбарлари, тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Туркистон индустриявий минтақасида яқин уч йилда 17701та янги иш ўринлари яратиш имконини берадиган (қиймати 2,2 трлн. тенге) 145та лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, жорий йилда умумий қиймати 116,8 млрд. тенгени ташкил этувчи (2195та янги иш ўрни яратилади) 44та лойиҳани амалга ошириш режаланмоқда. Туркистон вилояти ва мамлакатимизнинг турли минтақаларида фаолият юритаётган ташкилот раҳбарлари ва тадбиркорлар, хусусан, Гулмира Абишева, Нурлан Шерхонов, Мадихон Собировлар ишлаб чиқариш, қурилиш, электр, транспорт, темирйўл хизмати, таъминот, нарх-наво, иш кучи каби турфа масалалар юзасидан вазирга ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуралхан Кўшеровга мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олдилар. 

Қ. Шарлапаев ҚР Президенти Қ. Тўқаев тавсияси билан Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини барпо этиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳақида маълумот берди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-04-02, 01:25 459
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.