26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида ЭЪЛОН

Маълум қиламизки, Давлат раҳбарининг 2023 йил 1 сентябрдаги “Адолатли Қозоғистоннинг иқтисодий йўналиши” номли Қозоғистон халқига Мактубида Қозоғистонда атом электростанцияларини барпо этиш масаласи юзасидан умумхалқ референдумини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди.

Шунингдек, Мактубда Қозоғистон Республикаси Президенти референдум ўтказиш муддатлари кейинроқ белгиланишини таъкидлаган эди. Референдум ўтказиш тартиби Қозоғистон Республикасининг 1995 йил 2 ноябрдаги “Республика референдуми тўғрисида”ги Конституциявий қонуни билан тартибга солинган.

Қозоғистонда АЭС қуриш масаласини муҳокама қилиш мақсадида референдум ўтказилгунга қадар Туркистон шаҳрида очиқ муҳокамалар ўтказиш режаланган.

Очиқ муҳокамада атом электростанциясининг соҳавий таҳлилчилари иштирок этади. Муҳокамалар доирасида фуқаролар технологиялар хавфсизлиги бўйича, АЭС қурилишининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатларига доир ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қила олади.

Очиқ муҳокамалар Туркистон шаҳри, “Буюк Дашт эли” марказининг мажлис залида 2024 йил, 19 апрель, соат 10.00да ўтади.

Барчани таклиф этамиз!

2024-04-16, 20:20 556
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.