26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги технологиялар – самарадорлик омили

Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин Туркистон вилоятига амалий ташрифи чоғида Қазиғурт тумани ғаллакорлари ва Мақтаарал тумани пахтакорлари билан учрашди.

Бугунги кунда Туркистон вилоятида 469,3 минг гектар майдонга экин экилди. Шу жумладан, 100 минг гектардан зиёди Қазиғурт туманига тўғри келади. Бу ерда буғдой, арпа, маккажўхори, дуккаклилар, мойли ўсимликлар, сабзавот етиштирилади. Қарийб 2 минг гектар майдонда боғлар барпо этилди. Яйлов учун 133 минг гектар ер ажратилган. Қишлоқ хўжалиги тузилмаларининг аксарият қисми деҳқон хўжаликлари (3375та). Шериклик шаклида – 105та, ширкат шаклида – 127та хўжаликлар фаолият юритмоқда. 

«Қазығұрт-Агро» МЧБ директори Ержан Кўбеев Бош вазир ўринбосари билан ўтган йиғилишда ўғитларни субсидиялаш ва арзонлаштирилган дизель ёқилғисини кўпроқ ажратишни сўради. 

– Илтимосимиз бажарилса, ерга икки марта ишлов бериб, тупроқни яхшилай оламиз, – деди у.

Серик Жуманғарин бу масалалар назоратга олиниб, қонун доирасида ҳал қилинишини маълум қилди.

Деҳқон Спандияр Байғулов хорижий қишлоқ хўжалиги техникаларига ажратиладиган субсидиялар ҳақида савол берди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азат Султанов эндиликда Қозоғистонда муқобили ишлаб чиқариладиган техникани хориждан сотиб олиш учун субсидиялар берилмаслигини айтди.

– Маҳаллий техникаларни харид қилиш учун субсидиялар 30 фоизни ташкил қилади. Йиғим-терим комбайнлари Қозоғистонда етарли миқдорда ишлаб чиқарилади, – деди у.

Учрашувда Бош вазир ўринбосарига мол озуқаси ва бошоқли дон экинларини бевосита экиш усули таништирилиб, жаҳон миқ­ёсида қўлланилаётган амалиётнинг самарадорлиги муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда вазирлик вакили қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чиқиндисиз қайта ишлашга устувор аҳамият қаратиб, замонавий илғор технологиялардан фойдаланишга мурожаат қилиш муҳимлигини таъкидлади. У экинлар турини кўпайтириш самарадорлигига эътибор қаратди. Вилоятда агросаноат соҳасини барқарор ривожлантириш, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлишини таъминлаш борасидаги ишлар янада кучайтирилиши зарурлигини таъкидлади.

Мақтаарал туманида Бош вазир ўринбосарига янги пахта етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳалари тақдим этилди. Булар – қиймати 10 миллиард тенге бўлган «Cotton мақта», «Tulpar Textile» (15 миллиард тенге, калава ишлаб чиқариш), «TST Jetisay Textile» (калава ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлаш, газлама ва тўқимачилик ишлаб чиқариш) кластерларидир. Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг «Global Textile Turkestan» экспортга йўналтирилган кластер ташкил этилди.

Бош вазир ўринбосари билан ўтган йиғилишда пахтакорлар вилоят хусусиятларини инобатга олган ҳолда баҳорги дала ишлари учун имтиёзли дизель ёқилғиси ажратиш меъёрларини қайта ҳисоб-китоб қилиш имконияти масаласини ҳам кўтарди. Деҳқонлар субсидия тўловлари кечиктирилаётганидан шикоят қилишди.

Шунингдек, сафар давомида Бош вазир ўринбосари маккажўхорини қайта ишлаш корхонаси, «ЭКО-культура» иссиқхона мажмуаси, “Борте-Милка” сутчилик фермасини ривожлантиришнинг бориши билан танишди.

2024-05-25, 02:36 405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.