26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иккинчи завод ишга туширилди

Вилоятимизда 32 298 гектарда сувни тежаш технологияси жорий этилди. Натижада сув 2 баравар тежалиб, ҳосилни 3 баравар ошириш имкони яратилди. Мамлакатимиздаги илк сув тежаш технологияси заводи вилоятмизда очилди. Йилига 9 минг гектарга мўлжалланган томчилатиб суғориш тизимини ишлаб чиқарадиган иккинчи заводни “Тұран су” ДКК ишга туширди. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда корхона томонидан амалга оширилаётган ишлар ва галдаги режалар баён қилинди. Ҳозир дастлабки ускуналар ўрнатилмоқда. Вилоят ҳокими корхона фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан топшириқлар берди.

Корхона вилоят бюджети ҳисобидан Ўрдабоши, Саврон, Қазиғурт, Чордара, Сайрам туманларида 100 чақиримли 9та сув иншоотини тубдан таъмирлайди.

 “Тұран су” ДКК раҳбари Д. Лесовнинг айтишича, ҳозирги кунда ишларнинг ярмидан зиёди бажарилган. Натижада 15 минг гектардан зиёд обикор майдонларни сув билан таъминлаш тизими яхшиланади.

Чордара туманининг 6та қишлоғида узунлиги 958 чақирим бўлган каналларни механик тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Натижада 26 996 гектар обикор ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади, ҳосилдорлик 25-30 фоизга ортади.

Келгусида 3та сармоявий лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Суғориш тизимига мўлжалланган махсус тарновлар ишлаб чиқарадиган корхонани қуриб, ишга тушириш режаланган. Лойиҳа Ўрдабоши тумани “Қарақум” аҳоли манзилида жойлашган завод базасида амалга оширилади.

2024-06-08, 02:45 411
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.