26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстликни мустаҳкамлаган беллашув

Сайрам тумани, Қорасув қишлоғида турли этнос вакиллари ўртасида вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Бирлик” спорт беллашувлари ўтди.

Тадбир вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК шафелигида уюштирилди. Спорт беллашувида туман, шаҳарлардан жами 10 жамоа иштирок этди. Хусусан, Саврон, Сайрам, Тулкибош, Тўлебий, Кентов, Жетисай, Мақтаарал, Келес, Сариоғоч туманлари ёшларидан иборат жамоалар ҳамда “Ассамблея ёшлари” РЖБ Туркистон вилояти аъзолари беллашишди. Унда ёшлар кичик футбол, қўл кураши, арқон тортиш, тош кўтариш бўйича куч синашди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Бўлат Жанабил юртимизда тотувликни кўз қорачиғидек авайлаш ҳамда уни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг муҳим тамойили эканлигини таъкидлаб, барча иштирокчиларга муваффақият тилади.

Кун мобайнида давом этган беллашувда тош кўтаришдан сариоғочлик Абдужалил Муҳаммедали ғолиб деб топилди. Сайрамлик Бобур Рустамбеков иккинчи, кентовлик Отабек Хайриев учинчи ўринни эгаллади.

Арқон тортиш бўйича “Ассамблея ёшлари” РЖБ Туркистон вилоят вакиллиги ғалабани қўлга киритди. 2-ўрин Кентов терма жамоасига, 3-ўрин Сариоғоч жамоасига насиб этди. Шунингдек, сариоғочлик Бақтибек Расилов 16 килолик тошни 198 марта кўтарди. Бу беллашувда сайрамлик Ербўл Тузелбаев 158 марта тош кўтариб, иккинчи ўринни қўлга киритди, учинчи ўрин эса 115 марта тош кўтарган Нишанбай Мамарасуловга насиб этди.

Кичик футбол мусобақасида бирлашманинг вилоят вакиллиги жамоаси ҳамда Тўлебий жамоаси финалда учрашишди. “Ассамблея ёшлари” тўлебийликларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ғолиб деб топилди. Учинчи ўрин учун беллашувларда сайрамликларнинг қўли баланд келди. Футбол бўйича беллашувда тўлебийлик Саят Жумадил “Энг яхши ўйинчи” деб топилса, “Ассамблея ёшларининг” футболчилари – Ислом Умаров “Энг яхши ҳужумчи” ва Гулмурод Ҳамроқулов “Энг яхши дарвозабон” номинацияси соҳиби бўлишди. Шунингдек, савронлик Элжон Аббосов “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси соҳиби бўлди.

Беллашув якунларига кўра, “Жамоат тотувлиги” ДККнинг раҳбари Элмира Жанғазиева ғолибларни тақдирлаб, пул мукофотларини топширди.

2024-06-11, 02:30 489
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.