26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кореялик сармоядорларнинг нигоҳи – Туркистонда

Корея халқаро савдо ҳамжамияти бошқарма раиси Юн Жин Сик хизмат сафари билан Туркистон шаҳрига ташриф буюрди. Кореянинг 70 мингдан зиёд компаниясини бирлаштирган KITA ҳамжамияти раиси билан Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди учрашиб, келишувлар юритди.

Ҳамжамият раиси меҳмоннавозлик кўрсатган минтақа раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

– Туркистонда сиз билан учрашиб турганимдан бағоят хурсандман. KITA ҳамжамияти – Жанубий Кореядаги энг иқтисодий бақувват корхоналар ва бизнес ташкилотларини бирлаштирган ҳамжамият. Биз уларга Туркистон вилоятининг сармоявий салоҳияти тўғрисида маълумот берамиз. Яқинда Корея Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентлари учрашади. Мамлакатингизда ўтадиган тадбирга Кореянинг ишбилармонлари ташриф буюради. Сармоядорлар қозоғистонлик бизнес вакиллари, минтақалари билан ҳамкорлик ўрнатишларига шахсан ҳисса қўшаман. Жумладан, Туркистон вилоятида янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши, самарали шартномалар тузилишидан манфаатдормиз, – деди KITA ҳамжамияти раиси.

Учрашувда вилоятимизда амалга оширилиши режаланаётган лойиҳалар муҳокама қилиниб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилди.

2024-06-11, 02:31 195
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.