26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро ҳамкорлик истиқболлари ёрқин

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Туркиядан ташриф буюрган сармоядорлар билан учрашди. Вилоят ҳокими машҳур B.B. NURA раҳбари Фатих Эргезерм ҳамда VIAMEDIS раҳбари Асет Ахметов бошчилигидаги делегация билан Туркистон вилояти соғликни сақлаш соҳасига сармоя жалб этиш бўйича қатор лойиҳаларни атрофлича муҳокама қилди.

Томонлар 500 ўринли реабилитация марказига эга тиббиёт мажмуаси, сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган беморларни даволайдиган амбулаториявий диализ марказларини очиш масаласини муҳокама қилишди.

Туркия компанияси давлат-хусусий шериклик асосида қатор шифохоналарни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ниятида. Вилоят ҳокими ўз навбатида, минтақа учун муҳим лойиҳалар юзасидан сармоядорлар қўллаб-қувватланишини айтди.

Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мактубида тиббий инфратузилмани мажмуавий турда яхшилашга асосий эътибор қаратиш ҳамда шу мақсадда давлат ва хусусий шерикликдан самарали фойдаланишни топширган эди. Ушбу йўналишда хусусий сармоядор ҳисобидан бир неча ФАП қурилиши олиб борилмоқда. 

Шунингдек, вилоят ҳудудида 2025-2026 йилларда 61та тиббиёт иншоотларини сармоя ҳисобидан барпо этиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-15, 04:30 549
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.