26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йирик машинасозлик заводи – Сайрамда

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Сайрам туманига хизмат сафари чоғида “ЮКМЗ” ҲЖнинг “Сув сўриш станциялари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, нефть компанияларига мўлжалланган ускуналар, полимер буюмлар” заводида бўлди. Завод раҳбари амалга оширилаётган тадбирларга тўхталиб, режалари билан ўртоқлашди. 

Ушбу машинасозлик заводининг тамал тоши 1931 йилда қаланган. Йилига 100та насос ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 181 одам иш билан таъминланган. Ер майдони – 5,6 гектар.

– Минтақада кичик ва ўрта тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаролар сони йилдан йилга ортмоқда. Уларнинг кўпчилиги давлат дастурлари асосида иш юритмоқда. Ўз ишимни очаман, корхонамни янада кенгайтираман, деган шахслар ҳокимлик томонидан имкон қадар қўллаб-қувватланади, – деди Дархан Сатибалди.

“ЮКМЗ” ҲЖ – Қозоғистондаги энг йирик машинасозлик заводларидан бири. У 2000 йили собиқ Иттифоқ ҳудудида ички ва ташқи бозорда юқори сифатли машинасозлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг бири сифатида машҳур “Манкентсельмаш” ОҲЖ асосида қурилган. Корхона мамлакатимиздаги чорвачилик фермалари ва чекка ҳудудлардаги яйловлар учун сув сўрувчи ва махсус техникаларни ишлаб чиқаради.  У СНП-500/10 русумли сўрғич станцияларини ишлаб чиқарадиган етакчи саноат корхонаси ҳисобланади. Ушбу ускуналар бозорда харидоргир.

Машинасозлик заводи “Жанубий Қозоғистон Индустриал-инновациявий коллеж”нинг таъсисчиси. Оқсувкент қишлоғида жойлашган коллежда бўлган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди унинг ўқув базаси билан танишди. Коллеж ўқитувчилари билан учрашиб, билим юртининг тараққиёт имкониятларини муҳокама қилди. Коллежда устахоналар, лабораториялар, компьютер ҳамда лингофон синфлари мавжуд бўлиб, 10та йўналишда мутахассислар тайёрланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-18, 02:58 436
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.