26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саноат соҳасида янги ҳамкорлар

Татаристон Республикасига амалий ташриф билан борган Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди бошчилигидаги делегация саноат корхоналарида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, шериклик муносабатларини кенгайтириш, ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат эди. Сармояларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари соҳасида тажриба алмашиш ҳам режаланган эди.

Шу мақсадда вилоят делегацияси “Химград” технополис-замонавий саноат кимё паркига ташриф буюрди. У ердаги ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти билан танишди. Қозон шаҳридаги замонавий саноат кимё парки хусусий-давлат тамойиллари асосида барпо этилган. 2007 йилдан 2023 йилгача давлат сармоялари миқдори 2,4 миллиард рублни ташкил этди. Бюджет маблағлари инфратузилма билан таъминлашга йўналтирилади. Бу ерда хусусий сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусий сармояларнинг умумий ҳажми 25,2 миллиард рублдан ошди. Технополис ҳудудида жойлашган жами 400га яқин корхонада 10558 киши меҳнат қилади.

Умумий майдони 130 гектар бўлган ишлаб чиқариш ҳудуди инфратузилма билан таъминланган, 3 минг чақиримдан зиёд темир йўл мавжуд. Кимё, полимерларни қайта ишлаш, нанотехнология, биотехнология, захираларни тежаш, энергия самарадорлиги, тиббиёт технологиялари каби йўналишларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилди.

Вилоят раҳбари етакчилигидаги ишчи гуруҳ тажриба алмашиш мақсадида Башир Рамеев номидаги IТ-паркида бўлди. Бу ерда коворкинг майдонлари, рақамли кутубхона, болалар технопарки, ёшлар маркази, киберпарк саҳнаси ва бошқа лойиҳалар мавжуд. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида бу ерда 700дан зиёд лойиҳа амалга оширилган. 

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди билан борган делегация саноатни ривожлантиришнинг янги имкониятлари ва йўналишлари билан танишди.

Замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, бутун дунёда IТ соҳасига талаб ортиб бормоқда. Туркистон вилоятида ушбу соҳани ривожлантириш борасида фаол иш олиб борилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалигидаги илғор технологиялар ва лойиҳаларга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-25, 02:33 362
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.