26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
250 тонна чиқинди тўпланди

Вилоятимизда уюштирилган шанбаликларда 50 мингдан зиёд одам иштирок этди. Ободончилик ишларига 69та техника жалб этилиб, бир ҳафтада 250 тоннага яқин чиқинди йиғилиб, чиқарилди.

Давлат раҳбарининг “Тоза Қозоғистон” умуммиллий ташаббуси доирасида 400 чақирим қишлоқ йўллари тозаланди. 121та давлат муассасалари ва тадбиркорлик иншоотларига яқин ҳудудлар тозаланди. 57та бекат ҳамда 1291 кўча бўйидаги дарахтлар тартибга келтирилди.

Вилоят ҳокими девонининг ҳафталик мажлисида ушбу йўналишдаги ишлар сарҳисоб қилинди. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди масъулларга ишни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди. Ободончилик тадбирларини тўхтатмасликни топширди.

Экологик акцияда иштирок этган барча туркистонликларга миннатдорчилик билдирган вилоят раҳбари ватанпарварлик озодаликдан бошланиши, табиатни муҳофаза қилиш ҳар бир одамнинг бурчи эканлигини айтди.

Экотадбирга имкон қадар жамоат ишларига йўлланган шахслар ҳам жалб қилинади. Бугунги кунда кўкаламзорлаштириш ишларида 6 мингдан зиёд, тозалик ишларида, 1 мингдан зиёд одам иштирок этмоқда.

2024-06-27, 21:14 306
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.