26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аския санъати ривожланади

– Рустамхўжа Қурбонхўжа ўғли, Сайрам ва Туркистонда ўзбекистонлик аскиячилар иштирокида ажойиб тадбир ўтди. Шу ҳақда гапириб берсангиз... 

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра, аския, қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш мақсадида махсус қарор чиқарилган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Маданият вазирининг ташаббуси билан Фарғона шаҳрида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази очилган. Унинг раҳбари Шамсиддин Бобожонов март ойида юртимизга ташриф буюриб, шаҳар ўзбек драма театри ва шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси билан меморандум имзолаганди. Шундан сўнг, театр жамоаси тўрт кунлик гастроль билан Фарғона шаҳрида бўлди. Шунда бизни аския ва қизиқчилик санъати маркази вакиллари чегарада кутиб олиб, чегарагача кузатиб қўйишди. Биз ҳам уларни Шимкентга таклиф қилишни ният қилгандик. Хуллас, Шамсиддин Бобожонов раҳбарлигида тўққиз нафар аскиячи ва қизиқчилар 17 август куни Сайрам даҳасидаги “Наврўз” истироҳат боғида санъатларини намойиш этишди. Маълумки, шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан ҳар шанба куни истироҳат боғлари, хиёбонларда “Шимкент: шаҳар оқшомлари” кўнгилочар дастурлари уюштирилмоқда. Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Нишонбоев билан келишган ҳолда аския ва қизиқчилик маркази вакилларини таклиф қилиб, биргаликда концерт дастури уюштирдик. Қўшиқ ва кулгу кечасида ўзбекистонлик меҳмонлардан ташқари театр жамоаси ҳам санъатларини намойиш қилди. 

Ҳозирги қизиқчиларнинг отахони Баҳодир Шокиров бошчилигидаги аскиячилар, қизиқчи “Ғулом шов-шув” (Эрназаров) чиқишлари томошабинларнинг давомли қарсаклари билан олқишланди. Эртасига тадбир Туркистон шаҳридаги “Амфитеатр”да давом этди. Сафар Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раҳбари Баҳодир Ирисметов билан ҳамкорликда ташкил этилди. У ерда “Аския ва кулгу” кечаси уюштирилди. Ушбу тадбирни уюштирган Шимкент шаҳар ва Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмалари ва шаҳар ўзбек драма театри жамоасига миннатдорчилик билдираман. 

Улар сафардан катта таассурот олганлари, меҳмоннавозлик учун миннатдорчилик билдиришиб, ҳамон телефон қилишмоқда. Одамлар санъатга чанқоқ экан, дейишмоқда. Улар, айниқса, томошабин гавжум бўлганлигидан хурсанд бўлишди. Лекин улар аудиторияга қараб, дастур мавзуларига ўзгартириш киритишганини очиқ айтишди. Аскиячилик йўқолиб бораётган санъат турларидан бири десак, муболаға бўлмайди. Шуни асраб қолиш, кейинги авлодга етказиш зарур. Уларни кейинги тадбирларга ҳам жалб қилиш ниятидамиз.

 

P.S. Шимкент шаҳар ўзбек драма театри директорининг вазифасини бажарувчи Р. Саидхўжаев Шимкент шаҳридаги тадбирларда ҳомийлик қилган Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Т. Нишонбоев, ўринбосари А. Шомирзаев, тадбиркор З. Бозорбоевларга («Нур-Сайрам» бозори) миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Туркистон шаҳридаги тадбирда шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Р. Қўчқоров, вилоят санъаткорлар уюшмаси раиси Отабек Сапаровларга миннатдорчилик билдирди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2024-08-27, 02:17 1575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.