26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йилига тайёргарлик қандай?

Янги ўқув йилига оз вақт қолди. 2024-2025 ўқув йилига қандай тайёргарлик кўрилмоқда? Қанча мактаб барпо этилди? “Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси қандай амалга оширилмоқда? Жорий йилда қанча ўқувчи мактабга боради? Умуман, таълим соҳасидаги ислоҳотлар самараси нималарда акс этмоқда, деган саволларга жавоб излаймиз.

Янги ўқув йилида вилоятдаги ўрта таълим муассасалар сони 1060га етди. Ўқувчиларнинг тахминий сони 530 минг бўлса, 1-синфга қабул қилинган болалар сони 50 мингдан ошди.

Туркистон вилоят ҳокимлиги қошидаги вояга етмаганлар ишлари ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиясининг навбатдаги мажлисида вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев ўқув йилига доир муҳим масалаларга эътибор қаратди.

– Ягона мактаб либосига эътибор қаратиш шарт. Диний либос муаммоси, айниқса, этник гуруҳ вакиллари таълим оладиган хусусий мактабларда учрамоқда. Илоҳиётшунослар дин ишлари бошқармаси билан биргаликда ота-оналарга тушунтириш ишларини олиб боришлари керак. Айни пайтда 103та мактаб СЭС натижаларини олмаган. Унинг ярми тубдан ҳамда жорий таъмирлаш ишларини якунлаш ҳисобидан ҳал этилмоқда. Қолганининг ишини тезлаштиринглар. Минтақадаги жами 41та мактаб тубдан таъмирланиши зарур. Жорий йилда илк бор ишга туширилган таълим маскани учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига алоҳида эътибор қаратиб, сунъий тўсиқларга чек қўйинглар. Агар мактаб очилса, бола ўқиши керак. Бола сони бўлмаса, очманглар. Баъзи мактабларда қозонхоналар янгидан ўрнатилмоқда. Барчаси минтақамиз учун, келажагимиз учун амалга оширилаётган тадбирлар, – деди Бейсенбай Даулетули.

Вилоят таълим бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Айгул Қасимбекованинг айтишича, туман, шаҳар таълим бўлимлари ва вилоят таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Шунингдек, 300дан зиёд таълим муассасаларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари таҳлил қилинди.

Комиссия аъзолари “Мактабга йўл” акцияси доирасида ижтимоий ночор гуруҳ оилалари фарзандларини мактаб либослари билан, таълим муассасаларида болаларни иссиқ овқат билан таъминлаш ҳамда ошхоналарнинг санитария ҳолатларини муҳокама қилишди. 

Шунингдек, педагоглар малакасини ошириш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олди. Минг ўринга мўлжалланган “Бадастир мактаб” лойиҳаси доирасида вилоятда 2023-2025 йилларда лойиҳавий қуввати 49 минг ўринли 63та мактаб барпо этиш режаланган. Жорий йилда 22900 ўринли 29та мактаб фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, 20та мактабнинг қурилиши давом этмоқда. Жорий йилда 13та мактаб фойдаланишга топширилиши режаланса, унинг 4таси янги ўқув йили арафасида топширилади. Вилоятда жами 143та хусусий мактаб мавжуд. Жорий йилда Туркистон шаҳридаги ўндан зиёд илм маскани ўқувчиларга эшик очади.

М. УСМОНОВА, 2024-08-27, 02:24 1875
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.