26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги мактаблар –- фарвонликдан нишон

Конституция куни ва янги ўқув йили арафасида вилоятимизда қатор бир янги мактаблар фойдаланишга топширилди. Шулардан бири – Қазиғурт тумани, Кўкибел қишлоғидаги Сабир Рахимов номидаги 300 ўринли мактаб. Аҳолини байрам билан табриклаш учун махсус ташриф буюрган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди қишлоқ аҳли билан учрашди.

– Аҳоли билан мулоқотда мазкур мактаб масаласи кўтарилган эди. Муаммони ҳал қилиш учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари якунига етказилди. Янги таълим муассасидан заковатли ва билимли ёшларимиз чиқсин. Давлат тараққиёти биринчи навбатда фуқароларнинг билим даражаси, тарбияси ва маданиятига боғлиқ. Шунинг учун ҳар қандай давлат ижтимоий соҳага эътибор қаратади. Бу давлатимиз раҳбарининг асосий талабларидан биридир. Бу ҳудудда кўплаб замонавий мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар, спорт иншоотлари барпо этилаётганини яхши биласиз. Бу ишлар тўхтамайди, – деди вилоят раҳбари.

Ободонлаштирилган мактаб ҳудудида дам олиш ва сайр қилиш зонаси, ўқувчилар учун спорт зали, ўйин ва спорт майдончаси мавжуд.

Таълим соҳасида 19,4 миллиард тенге тежалган маблағ ҳисобидан 20та мактаб барпо этилиб, 300дан ортиқ ўқув масканлари таъмирланмоқда. Бундай кенг кўламли ишлар муқаддам вилоят тарихида бўлмаган. Жорий йилда 13та мактаб қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилади. Шунингдек, вилоятдаги 4та яроқсиз ва 5та уч навбатли мактаб муаммоси тўлиқ ҳал этилади.

2023-2025-йилларда “Бадастир мактаб” лойиҳаси доирасида 63та янги мактаб қурилиши режалаштирилган бўлиб, улардан 29 таси жорий йилда фойдаланишга топширилади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-02, 22:42 1533
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.